Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ
МАВЗУЛАРИ 80 Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Тингловчи мустақил ишни муайян модулни хусусиятларини ҳисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиб тайёрлаши тавсия этилади: - меъёрий хужжатлардан, ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш асосида модул мавзуларини ўрганиш; - тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; - автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурлар билан ишлаш; - махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; -тингловчининг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган модул бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш. Мустақил таълим мавзулари 1. МТМда психогигиенанинг асосий ҳуқуқий-меърий ҳужжатлари. 2. МТМ психологининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 3. Психогигиенани ташкил этишнинг асосий жиҳатлари. 4. МТМда психогигиенани ташкил этилиш йўллари. 5. Психогигиенани ташкил этишнинг асосий мақсад ва вазифалари. 6. МТМ психологи эга бўлиши керак бўлган шахсий ва касбий муҳим сифатлар. 7. Болаларнинг мтмда ривожланиши билан боғлиқ қийинчиликлари. 8. Психолог хонаси ва уни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар. 9. Болаларнинг психологик ёш механизмлари. 10. Болалар психогигиенасида психогимнастика усуллари 81 ГЛОССАРИЙ 82 Билиш – психик акс эттириш жараёни, билимларни эгаллаш ва уни ўзгартиришни таъминлайди. Биринчи сигнал тизими – нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир этиши натижасида бош мия ярим шарлари қобиғид ҳосил бўладиган шартли муваққат нерв боғланишлари. У сезги ва идрок турларида намоён бўлади. Бош мия – марказий нерв тизимининг олд қисми бўлиб, у бош мия қобиғида жойлашган олий нерв тизимининг моддий асоси. Бош миянинг ўртача оғирлиги 1470 г. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling