Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Бош мия катта ярим шарлари


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Бош мия катта ярим шарлари – бош миянинг икки паллси. Унинг 
устки қисми учун чуқур бўлмаган ўнқир – чўнқирлардан иборат. Бош мия 
катта ярим шар орқа, олд, ён, оролча, орқа умуртқаларга бўлинади. Мия нерв 
катаклари нейронлардан иборат бўлиб, икки катта ярим шарлар пўстлоғини 
ташкил этади. Миядаги оқ суюқлик нейрон ўсимталаридан таркиб топиб, мия 
йўлларини кўрсатиб туради. 
Вегетатив нерв тизими – нерв тизимининг организм ички аъзолари 
фаолиятини ва модда алмашинувини бошқариб турадиган бир қисми. 
Вегетатив нерв тизими марказий нерв тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, бу 
бош мия қобиғи томонидан бошқарилади. Вегетатив нерв тизими симпатик 
ва парасимпатик нервлар деб аталувчи икки қисмга бўлинади. 
Вербал ўрганиш - инсоннинг янги тажрибани тил орқали 
ўзлаштиришидир. Бундай ўрганиш натижасида инсон нутқни эгаллаган 
бошқа одамларга, билим, кўникма ва малакаларни узатиши мумкин. 
Викар ўрганиш - бошқа одамлар хулқ-атворини тўғридан-тўғри 
кузатиш орқали ўрганиш бўлиб, унда инсон кузатилаётган хулқ-атвор
шаклларини ўзлаштиради. 
Генезис – бирор бир ҳодиса ёки нарса ривожланиши жараёнининг 
қонуниятларини акс эттирувчи тушунча. 
Етакчи фаолият – фаолият турларидан бири бўлиб, бунда маълум давр 
ичида шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади. Масалан, боғча ёши 
давридаги ўйин фаолияти 
 Ёш даври низолари - ўзига хос, унча узоққа чўзилмайдиган
онтогенез даврлари бўлиб, бу вақтда кескин психик ўзгаришлар рўй беради.
Ёш даври низолари – ўзига хос, унча узоққа чўзилмайдиган онтогенез 
даврлари бўлиб, бу вақтда кескин психик ўзгаришлар рўй беради. Невротик 
ва трвматик танозиллари норматив жараён бўлиб, у шахс ривожланишида 
албатта юз беради. 
Импринтинг - қандайдир хулқ-атвор шаклини махсус ўргатилмасдан, 
туғилиши биланоқ ўзлаштириш. 
Интерференсия - малакалардаги салбий таъсир бўлиб, бунда
эски малака янгисининг шаклланишига ҳалақит беради

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling