Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

Ташкилий қисм: Сахна безатиш. Информатика ўтказиладиган саҳна 
талабга жавоб бера оладиган қилиб безатилиши, яъни унинг деворларига 
тўгарак аъзолари таёрлаган турли хил компьютер оламига таълуқли 
деворий газеталар(турли бош қотирмалар, ребуслар, топишмоқлар бўлиши 
мумкин). Кеча учун махсус «Роботлар оламида» деб ёки «XXI – аср 
Информатика ва ахборот технологиялари асри» деган кўргазма ташкил 
этилса ва бу кўргазмада ҳар хил компьютер моделлари роботлар умуман 
замонавий ахборотлар технологиялари билан моделлари ўқувчилар 
томонидан ясалиши мумкин. Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси кечалар 
ўтказишнинг биринчи қисмига доирдир. 
1-шарт: «XXI – аср-компьютер асрига олға» 
Бунда гуруҳ иштирокчи ўзларининг XXI –аср компьютерлар ва 
роботлар ҳақида таъсаввурларини саҳна кўринишда яратишади. Улар 
роботлар кийимида бўлишади. Уларнинг чиқишларини қизиқарли қилиш 
гуруҳ сардорлари ва раҳбарларининг маҳоратига боғлиқ. 1-шарт «5» 
баллик тизимда баҳоланади. 
2-шарт: «Бир лаҳзалик» савол-жавоб. 
Бу шартда кечани олиб борувчи гуруҳларга навбатма-навбат савол 
беради.
Саволларга жавоб бериш вақти, саволлар сони ва тўғри жавобларни 
ҳайъат аъзолари ҳисоблаб боришадилар. Ҳар бир тўғри жавоб «1» балл 
билан баҳоланади
3-шарт: «Информатикага доир атамаларни биласизми ?»
Бу шартда олдиндан тузилган бош қотирма ёки ребусларни ҳар бир 
гуруҳга бериб уларга вақт берилади. Гуруҳ аъзолари биргалашиб бу бош 
қотирмани ечиш мумкин. Вақт тугагандан сўнг ҳайъат аъзолари текшириб, 
гуруҳларга ҳар бир атама учун «1» баллдан қўйишади. 
4-шарт: «Гуруҳ сардорлари беллашуви» 
Бу шартда гуруҳ сардорларига олдиндан тайёрлаб қўйилган 3 тадан 
фанга доир саволлар берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун «5» балл 
қўйилади.
5-шарт: «Ёш дастурчи» 


158 
Бу шартда ҳар бир гуруҳ бирор дастурлаш тилида олдиндан тайёрлаб 
келган дастурларини намойиш этилиб, дастурчи томонидан изоҳланади. Бу 
шарт 10 баллик тизимда баҳоланади
Кеча якунида ҳар икала гуруҳ ҳам саҳнага таклиф қилинади. 
Гуруҳларнинг кеча давомида йўл қўйган хато ва камчиликларига қисқача 
изоҳ берилиб, умумий баллар ва ғолиб гуруҳ эълон қилинади.

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling