Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Назарий билимларни намоён қилиш


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

Назарий билимларни намоён қилиш. Ўрганилган ахборот 
жараёнларни таърифлаш ҳамда тавсифлаш, уларни амалда қўлланилишига 
мисоллар келтириш; алгоритм туза олиш, дастурлаш тилидан бирида 
дастур ёза олиш. Маълумот омборини ярата олиш. Сонларни бир саноқ 
системасидан бошқасига ўтказишни билиш. 
Ахборотларни мустақил равишда излаш. Турли манбалардан (матн, 
луғат, илмий-оммабоп нашрлар, адабиётлар, телевидение, радио, 
компьютер маълумотлари базаси, Интернет ресурслари) фойдаланиб 
илмий-амалий мазмундаги ахборотларни излаш ва фойдаланиш. 
Амалиётда қўллай олиши. Компьютерни электр манбаига тўғри 
улаш ва ўчириш. Ахборот ва у билан бажариладиган жараёнларни: ахборот 
йиғиш, қайта ишлаш, узатишда ахборот воситаларидан фойдалана олиш
компьютерни қурилмаларини ишлата олиш, график муҳарририда шакл, 
расм тайёрлай олиш, ўрганилган ахборот жараёнларга оид масалалар ечиш 
ва тест топшириқларини бажариш. Бошқариш дастурини ишга тушуришни, 
Матн муҳаррири ёрдамида ҳужжатларни вужудга келтира олиш
ахборотларни компьютерда тасвирлаш, кодлашга оид масалаларни 
ечишни билиш. Сонларни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказишни 
амалда бажара олиш. Электрон жадвалда масалаларни бажара олиш. 
Тақдимот слайдларни тайёрлаш. Алгоритм тузиш, дастурлаш тилидан 
бирида масалага дастур туза олиш бўйича олган билим ва кўникмаларини 
кундалик турмушда ва техникада қўллаш. 
Эгаллаши лозим бўлган кўникмалар. Информатикадан таянч 
кўникмалар. 

Ахборот ва коммуникация технологияларига оид терминларни билиш. 

Компьютер қурилмаларининг ишлаш принципларини билиш. 

Дастурий таъминотнинг турларини ажрата олиш. 

Компьютер тармоқ коммуникация технологиялари ҳақида фикр юритиш ва 
суҳбатлашиш. 

Компьютерни бошқариш. 

Операцион системанинг “Ишчи столи” ни созлаш ва ташкил этиш. 

Амалий дастурларни бошқариш. 

Файлларни бошқариш. 

Принтерни бошқариш. 


33 

Компьютердаги носозлик ва нуқсонларни бартараф этиш. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling