Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


92 
 


93 
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатишдаги муаммолар
 
Машғулот мақсади: Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатишдаги 
муаммоларни таҳлил қилиш, ўқиш дарсларида ижодий топшириқлар 
тайёрлаш (дидактик материаллар яратиш, слайдлар тайёрлаш) ва уларни 
қўллаш усуллари бўйича кўрсатмалар бериш. 
 
Маълумки, савод ўргатиш жараёнидаги ўқиш дарсларининг асосий 
вазифаси ўқувчиларга товуш ва ҳарфни таништириш, уларнинг тўғри 
талаффузини ўргатиш орқали болаларда тўғри, тез, онгли, ифодали ўқиш 
кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, ўқувчилар 
луғатини бойитиш, боғланишли нутқини ўстириш, билимини бойитиш, 
тафаккурини шакллантириш, эшитиш, қабул қилиш сезгисини ўстиришда 
ҳам бу давр масъулиятлилиги билан алоҳида ўрин тутади. 
Тайёргарлик даври ўқишга ўргатиш учун замин ҳозирлайди. Бу даврда 
болаларда ўзгалар нутқини эшитиш, диққатни тўплаш, тил бирликларини 
(товуш, бўғин, сўз, гап) фарқлаш, ажратиш, уларнинг вазифаларини 
англаш каби хусусиятлар шакллантирилади. Булар ўқувчиларнинг ўқишни 
муваффақиятли эгаллашларига ёрдам беради. 
Ўқишга ўргатиш учун, аввало, ўқувчи товуш ва ҳарф билан яхши 
таништирилиши лозим. Товуш ва ҳарф билан таништиришда бўғиндан 
товушни ажратиш тамойилига риоя қилинади. Ҳарф билан таништириш 
бир неча хил йўналишда амалга оширилиши мумкин: 
1. Мазмунли расм юзасидан савол-жавоб усули билан боғланишли 
ҳикоя туздирилади. Ундан керакли гап, сўнг керакли сўз ажратиб олинади, 
сўнгра сўз устида юқоридаги каби таҳлил ишлари уюштирилади. 
2. Сўз асос қилиниб, аналитик машқлар ёрдамида ўрганиладиган 
товуш ажратиб олинади. Масалан: ой. Ўқитувчи ой расмини кўрсатади, 
ўқувчилар унинг номини - сўзни айтади. Ўқитувчи о товушини чўзиб (о-о-
о-й) айтади ва қайси товушни чўзиб айтаётганини ўқувчилардан сўрайди. 
Ўқувчилар о товушини айтгач, унинг хусусиялари ҳақида савол-жавоб 
ўтказилади. О товушли сўзлар ўйлаб топтирилади. Шундан сўнг о ҳарфи 
кесма ҳарфдан ёки расмли алифбодан кўрсатилади. Бунда о ҳарфининг 
шаклини эсда олиб қолишларига алоҳида эътибор қаратилади. 
3. Ўрганилган ҳарфлар ичига бугун ўрганиладиган ҳарф аралаштириб 
қўйилади, болалар унинг ичидан нотаниш ҳарфни ажратадилар, сўнг 
ўқитувчи бу ҳарф ифодалайдиган товушни айтади. Ўқувчилар товушнинг 


94 
хусусиятларини айтадилар. Шу ҳарфни кесма ҳарфлар ичидан топиб, 
китоб саҳифасидан, расмли алифбодан кўрсатадилар. Шу тариқа товуш-
ҳарф билан таништирилгач, ўқишга ўргатиш устида ишланади. 
Ўқишга ўргатишда бўғин асос қилиб олинади. Бунинг учун 
ўқитувчида бўғин жадвали бўлиши лозим. Бўғин жадвали асосида ўқиш 
намунаси кўрсатилади, яъни ҳарфлаб эмас, ичида, биринчи ҳарфни кўз 
билан кўриб, унинг номини дилда сақлаб, иккинчи ҳарфни кўриш ва 
иккаласини боғлаб, унлини мўлжаллаб улаб айтиш тушунтирилади. Бўғин 
ўқиш ўқитувчининг намунаси асосида доимий равишда ҳар бир дарсда 
изчил олиб борилади.
Бунда “Алифбе” саҳифаларидаги сўзларни олдин бўғинга бўлиш, сўнг 
ўқишни машқ қилиш яхши самара беради. Ўқитувчининг намунали 
ўқишидан сўнг биргаликда овоз чиқариб ўқиш, якка-якка ўқиш, шивирлаб 
ўқишдан фойдаланилади. Айниқса, секин ўқийдиган ўқувчилар бўлган 
синфларда хор билан ўқитиш ўқишни тезлаштиришга ёрдам беради. Синф 
ўқувчиларининг ўқиш кўникмаларидан келиб чиқиб, матндаги сўзларни 
хаттахтада бўғинларга бўлиб ёзиш, ўрганилган ҳарфларни ҳисобга олган 
ҳолда қўшимча сўз бирикмалари, гаплар тузиб ёзиш ва ўқитиш усулидан 
ҳам фойдаланилади. 
Маълумки, “Алифбе” саҳифаларида бўғин тузилиши мураккаблашиб 
боради. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир бўғин тузилишининг 
мураккаблигига қараб иш усулларни белгилаб олиши зарур. Масалан, уч 
товушдан тузилган, тўрт товушдан тузилган бўғинларни ўқишга ўргатиш 
ҳам ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бунда о-лов, Ман-нон 
типидаги бўғинларда о-ло:в, Ма:н-но:н тарзидаги қўшимча чизиқдан, 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling