Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Синфдан ташқари ўқиш дарслари билан боғлаб олиб борилади.
Синфдан ташқари ўқиш мазмунига кўра таълимнинг ҳар бир босқичида икки асосий бўлимга ажратилади: Биринчи босқичда ўқиш доираси, яъни ўқитиладиган китоблар ва уларни қайси тартибда ўқиш билан таништириш юзасидан ўқувчиларга кўрсатма берилади. Иккинчи босқичда шу ўқув материаллар асосида билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади. Ўқувчилар китоб ва уларнинг муаллифлари ҳақидаги билимларни бевосита амалий фаолиятлари, яъни китоб устида 72 ишлаш жараёнида эгаллайдилар. Ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлиги остида аввал мавзуга оид бир неча китоб билан танишса, кейинроқ болалар ёзувчиларнинг асарлари билан танишадилар, сўнгра болаларнинг қизиқишларига мос, руҳиятларига яқин ҳар хил муаллифларнинг бир мавзуга доир китобларини мустақил танлаб олишга ўтадилар. Ўқувчилар миллий ва жаҳон адабиётларини ўқиб, таҳлил қилиш асосида эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик ҳақидаги хилма-хил талқинларга дуч келишади. Уларга онгли муносабат билдириш ҳамда ўзларидаги ахлоқий-маънавий фазилатларнинг шаклланиши ва ривожланишига замин яратади. Мутолаа ўқувчиларнинг оғзаки ҳамда ёзма нутқлари ривожланади. Боланинг матн мазмунини тўлиқ ўқиб олиши қайта ҳикоялаши, шунингдек, ўзгалар нутқини эшитиб, тушуниб олиши малакалари ҳосил қилинади. 1-4-синфларда “Конституция алифбоси”, “Динлар тарихидан умумий тушунчалар”, “Иқтисод ва солиқ алифбоси”, “Саломатлик дарслари”, “Тежамкорлик сабоқлари” каби фанларнинг содда элементлари ўқиш фани мазмунига, яъни мавзулар кесимида сингдириб ўқитилиши кўзда тутилган. Шунинг учун амалий-тажриба ва синов машқларида кундалик фаолиятда шахсий, оилавий ва иқтисодий вазиятларга, жумладан, тежамкорликка, меҳнатни енгиллаштириш ва самарадорлигини оширишга, савдо-сотиқ билан боғлиқ ҳамда содда алгоритмларни кундалик вазиятларда қўллай олишга боғлиқ бўлган масалалар ечилиши лозим. Дастурда фанни чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 2-3-4-синфлар (А1+) учун мавзуларга ажратилган соатлар ва компетенция элементлари алоҳида кўрсатилган. Бошланғич синф ўқувчиларида таянч ва фанга оид адабий-нутқий ва бадиий асарларни таҳлил қилиш компетенцияларнинг шакллантирилиши ҳам белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ёш хусусиятларига мос равишда ўқиш фанидан қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling