Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

2. Тарбиявий талаб. Бу ҳар жиҳатдан комил шахсни тарбиялаш 
демакдир.


67 
3. Дидактик талаблар. Бу ўқитувчига дарсни тўғри ташкил қилиш: 
дарс мақсадларини, турини тўғри белгилаш, дарсдаги у ёки бу материални 
ўқувчиларга етказиб бериш услуб ва усулларини тўғри танлаш, ўқувчилар 
билимини текшириш ва баҳолаш шакллари аниқлаб олиш демакдир. 
4. Психологик талаблар. Бу талаб шуни назарда тутадики, ўқитувчи 
ўз ўқувчиларининг характер-хусусиятини қанчалик даражада яхши 
билиши жудда катта аҳамиятга эга. Ўз ўқувчиларининг психологик 
хусусиятларини яхши билган ўқитувчигина тўлақонли дарс уюштириши 
мумкин. 
5. Гигиеник талаблар. Бу ўқувчилар саломатлиги ҳақида қайғуриш 
демакдир. Синфда ёруғлик, тоза ҳаво ҳар доим етарли бўлиши лозим. 
Бошқа фанлар каби, она тили ўқитишнинг самаралилиги дарснинг 
сифатига бевосита боғлиқдир. 
Она тили дарсларининг турлари ва қурилиши. Дарс турлари унинг 
дидактик мақсадига кўра белгиланади, чунончи: янги материални 
ўрганиш дарси, билимни мустаҳкамлаш дарси, умумлаштирувчи-
такрорлаш дарси, билимларнинг қанчалик ўзлаштирилганини ҳисобга 
олиш (текширув) дарси ва бошқ. Ҳар бир дарс тури муайян қурилиши 
билан бошқасидан фарқланади. Дарснинг дидактик мақсади, тури ва 
қурилиши ўртасида маълум боғланиш мавжуд. Муайян бир дарснинг 
дидактик мақсади ўрганиладиган мавзуга ва бу дарснинг дарслар тизимида 
тутган ўрнига қараб белгиланади. Ўқитувчи дастурда мавзуга ажратилган 
соатлар сонини ва ўрганиладиган материалнинг хусусисиятларини ҳисобга 
олган ҳолда, дарс турини танлаб, қурилишини белгилайди. 
Дарсга қўйилган умумдидактик талаблар педагогик адабиётларда кенг 
ёритилган. Уларни она тили ўргатишга татбиқ қилиб, методик аниқликлар 
киритилса, она тили дарсларига қўйилган талаблар қуйидагича бўлади: 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling