Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Таълимий диктантларни ўтказиш вақтини, ўрнини, турини 
ўқитувчининг ўзи белгилайди. Таълимий диктантлар учун дарснинг 
маълум бир қисми (5-10 дақиқаси), баъзан бир дарс ажратилади. Бу 
диктант ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади. 
Таълимий диктантда ўқитувчи ўқувчиларга ўргатилаётган ҳодисанинг 
имлосини бир неча таҳлил усулларидан фойдаланиб тушунтиради
ўқувчилар сўзларни тўғри ёзишларига ишонч ҳосил қилгач, уни ёзишга 
рухсат беради. Ҳар қандай йўл билан хатонинг олдини олиш чораси 
кўрилади. Масалан, 1-синфда а ва о унлилари ўрганилаётган дарсда бўғин-
товуш, товуш-ҳарф таҳлили ўтказилади. Баҳо, баҳор сўзларининг биринчи 
бўғинида а ҳарфи ёзилишини ўқувчилар билиб олгач, ўқувчилардан бири 
шу сўзларни хаттахтага ёзади. Сўнг сўз ўчириб ташланади, шундан кейин 
айтиб туриб ёздирилади. 
Таълимий диктантлар ташкил этиш ва бажарилиш усулига кўра 
қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Таъкидий диктант. 
2. Ўз диктант ёки ёддан ёзув диктанти. 
3. Изоҳли диктант. 
4. Сайланма диктант. 
5. Эркин диктант. 
6. Расм диктант. 
7. Луғат диктант. 
8. Ижодий диктант. 
Шулардан сайланма, эркин ва ижодий диктантларда матн маълум 
ўзгаришлар билан ёзилади. 
Текширув диктантида яқинда ёки илгари ўрганилиб, машқлар билан 
мустаҳкамланган 
қоидаларни 
ўқувчилар 
қай 
даражада 
ўзлаштирганликлари аниқланади. Текширув диктанти бирор бўлим 
ўрганилгандан сўнг ёки чорак охирида ўтказилади. Текширув диктанти 
ўқув йили давомида 5-6 марта ўтказилади. Диктантнинг бу турида йўл 
қўйилган хатолар чуқур таҳлил қилинади, уларни бартараф қилиш 
усуллари белгиланади. Шу жиҳатдан текширув диктантининг таълимий 


62 
аҳамияти катта. Имловий машқ сифатида диктантнинг хилма-хил 
турларидан фойдаланилади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling