КЎЧМА МАШҒУЛОТ
(2 соат кўчма машғулот)
Мавзу: Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни
назорат қилишнинг замонавий усуллари
Машғулот мақсади: Бошланғич синфларда она тили дарсларини
илмий-методик ёндашув ташкил этиш бўйича кузатиш ва таҳлил қилиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Бошланғич таълимнинг тажрибали
ўқитувчиларининг она тили фани дарс машғулотларини: кузатиш, ўрганиш
ва тажриба алмашиш. Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни
назорат қилишнинг замонавий усуллари бўйича мутахассис томонидан
ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этишади.
Кўчма машғулот “Она тили фанини ўқитиш методикаси” фани
доирасида, талаб даражасидаги моддий-техника базага эга ва илмий-
услубий жиҳатдан имконияти мавжуд бўлган умумий ўрта таълим
мактабида ташкил этилади.
Кўчма машғулот гуруҳ журналга қайд етилиб мактаб раҳбарияти
томонидан тасдиқланади.
Машғулот мазмуни:
Режа
1. Бошланғич синфларда она тили дарсларининг турлари ва уларга
қўйиладиган талаблар.
2. Янги билим бериш, уларни нутқ амалиётига татбиқ этиш ва
ўқувчиларни тарбиялаш.
3. Янги билим бериш, уларни нутқ амалиётига татбиқ этиш ва
ўқувчиларни тарбиялаш.
Таянч тушунчалар: дарс, дарс тури, мақсад, янги материални
ўрганиш дарси, билимни мустаҳкамлаш дарси, умумлаштирувчи-
такрорлаш дарси, билимларнинг қанчалик ўзлаштирилганини ҳисобга
олиш (текширув) дарси.
Дарснинг умумий таснифи. Мактабда дарс ўқув-тарбия жараёнини
ташкил қилишнинг асосий шакли ҳисобланади. Дарс таълим-тарбияни
амалга оширишнинг энг қулай ва энг зарур омилидир.
Дарсга қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилар:
1. Таълимий талаб. Ҳар бир дарс ўқувчига қандайдир билим бериши
лозим. Ҳар бир дарснинг асосий мақсади ҳам шу.
Do'stlaringiz bilan baham: |