Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Таъкидий диктантдан қоидани татбиқ этиш усулларини яхши билиб 
олиш мақсадида фойдаланилади. Матнни ёзишдан олдин, уни ёзиш 
жараёнида, изоҳли ёзувдаги каби, ўқувчилар сўзни қандай ёзишни ва нима 
учун шундай ёзилишини тушунтирадилар. 
Ўз диктант ёки ёддан ёзувда ўрганилган имловий қоида асосида 
ёзиладиган 
сўзлар 
бўлган 
матнни 
ўқувчилар 
ўзлари 
ўқиб 
ёдлайдилар(кўриб идрок қиладилар) ёки ўқитувчи раҳбарлигида эшитиб 
ёдлайдилар (идрок қиладилар), кейин ўзлари мустақил ёзадилар. 
Изоҳли диктант ўқувчиларнинг қобилиятига қараб икки хил 
ўтказилади. Ўқувчи, одатда, ўқитувчининг кўрсатмаси билан маълум 
сўзнинг ёзилишини диктант ёзишдан олдин ёки кейин изоҳлайди. Сўзнинг 
ёзилишини бўғин-товуш, товуш-ҳарф томондан таҳлил қилади, унга 
қоидани татбиқ этади. Масалан, ““Китоб – билим манбаи” – Китоб: Ки-тоб. 
Икки бўғин. Биринчи бўғинида к, и; иккинчи бўғинида т, о, б товушлари 
бор. Охирги б товуши п товуши тарзида талаффуз қилинади. Унда б ёки п 
товушини ифодаловчи ҳарфнинг ёзилишини текшириб аниқлаймиз. 
Бунинг учун сўз охирига и товушини қўшамиз ва айтамиз: китоби. Б 
товуши ёзилар экан” каби изоҳланади. 
Бу диктантда ўқувчилар қоидаларга оид сўзларнинг тагига чизадилар. 
Сайланма диктантда ўқувчилар диктовка қилинган гаплар ёки 
матннинг ҳаммасини ёзмайдилар. Унинг ўқитувчининг топшириғига мос 
қисминигина (ўрганилган қоида асосида ёзиладиган сўзларни, сўз 
бирикмаларини) ёзадилар. Масалан, бош ҳарф билан ёзиладиган 
сўзларнигина ёзиш (1-синф), қаратқич келишигидаги сўзни у боғланган от 
билан ёки тушум келишигидаги сўзни у боғланган феъл билан бирга ёзиш 
(4-синф) каби. Сайланма диктант ўқувчиларда имловий зийракликни 
ўстиради. 
Эркин диктантда ўқувчиларга мазмунни бузмай, гап тузилишини 
ўзгартириш, бир сўзни унга яқин маъноли сўз билан алмаштириш 
эркинлиги берилади. Диктант учун 3-5 қисмли матн танланади. Ўқитувчи 
аввал матнни бир марта ифодали ўқиб беради, сўнгра матн мазмуни 
юзасидан суҳбат ўтказади. Айрим қоидаларни эслатади. Кейин матннинг 
бир қисми қайта ўқиб берилади, ўқувчилар унинг мазмунини ёзадилар.
Эркин диктант имло қоидаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши 
билан бирга, ўқувчилар нутқини ўстиради, фикрлаш қобилиятини 
ривожлантиради. 


63 
Расм диктант предмет расмини ёки ўзини кўрсатиб ўтказилади: 
предмет расми кўрсатилади, ўқувчилар унинг номини айтадилар ва ёзиб 
вергул қўядилар, иш шундай давом этади (Биринчи сўз бош ҳарф билан, 
қолганлари қоидага кўра ёзилиши эслатилади). Расм диктантда ўрганилган 
қоидани, айниқса, ўқув йили давомида ўрганиладиган имлоси қийин 
сўзларни тўғри ёзишни пухталаш, шунингдек, уларни ўқувчилар қандай 
ўзлаштирганликларини синаш мақсади кўзда тутилади. 
Ўқитувчи дарснинг мақсади ва малакани шакллантириш устида 
ишлаш босқичини ҳисобга олган ҳолда, диктантнинг барча турларидан 
изчиллик билан фойдаланади. 
Баён ўқувчиларнинг луғатини бойитиш, боғланишли нутқини 
ўстиришга қаратилган орфографик машқ турларидан бири ҳисобланади. 
Баён орфографик мавзуларни ўрганишнинг якунловчи босқичида, 
ўқувчилар қоидаларни билиб олиб, уни татбиқ қилишга ўрганганларидан 
сўнгўтказилади. Баён ёзганда ўрганилган имло қоидаларини тўғри татбиқ 
этиш уларнинг онгли ўзлаштирилганлигини кўрсатади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling