Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Қўл ҳаракатини машқ қилдириш усули


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Қўл ҳаракатини машқ қилдириш усули. Қўл ҳаракатини машқ 
қилдириш усули болаларнинг чарчаган аъзоларини дам олишига ва ёзув 
сифатига катта таъсир этади. Ўқувчилар дарс жараёнида бажариладиган 
машқлар оддий бўлиб, кам вақт олиши ўқувчининг жисмоний жиҳатдан 
ўсишига, қўл ва бармоқларнинг чиниқишига, қадди-қоматининг тўлиқ, 
эркин тутилишига ёрдам бериши лозим. Ёзув дарсида 8-10 дақиқа 
ўтгандан сўнг ўқувчилар бетоқат бўлиб чарчаш аломатлари кўзга 
ташланади. 
Мана шундай ҳолатда ўқувчиларнинг чарчашларига аҳамият бермай 
кўп ёздириш натижасида ўқувчи толиқади, ҳаракатлари сустлашади, хати 
хунуклашади, кўп хатога йўл қўяди. 
Шу сабабли чарчашнинг олдини олиш учун вақти-вақти билан 
жисмоний машқлар ўтказиб бориш зарур. 
Жисмоний машқ изчил ўтказиб борилса, кейин эса ёзишга киришилса, 
ўқувчиларнинг иш қобилияти тикланади ва дарсга қизиқиши ортади. 
Хуллас, иш фаолияти даврида қўл ҳаракатини машқ қилдирувчи 
жисмоний машқлардан фойдаланиш чиройли ёзувга ўргатишнинг асосий 
шартларидан биридир.


60 
 
САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР 
 
1. Ҳуснихатга ўргатишда қайси тамойилларга амал қилинади? 
2. Чиройли ёзув имло билан қандай алоқадорликка эга? 
3.Ҳуснихатга 
ўргатишда 
генетик 
тамойилнинг 
аҳамиятини 
тушунтиринг. 
5. Ҳуснихатга ўргатишда қандай кўргазмалардан фойдаланилади? 
6.1-4-синф ўқувчиларини ҳуснихатга ўргатишда уларнинг қайси 
ҳолатлари ҳисобга олинади? 
 
4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ: 
Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг фанга оид 
компетенцияларини шакллантиришда фойдаланиладиган назорат ва 
ижодий топшириқ турлари 
 
Машғулот мақсади: Бошланғич синф она тили дарсларида 
ўқувчиларнинг 
фанга 
оид 
компетенцияларини 
шакллантиришда 
фойдаланиладиган назорат ва ижодий топшириқ турларидан фойдаланиш 
бўйича кўрсатмалар бериш. 
Диктант эшитиб идрок қилинган сўз, гап, матнни ёзишдир. 
Ўқувчиларнинг оғзаки ёзма нутқини ўстиришда, саводхонлигини 
оширишда диктантнинг аҳамияти катта. Ўқувчи диктант ёзиш жараёнида 
хато қилмасликка ҳаракат қилади. Хато қилмаслик уларнинг фонетик, 
лексик ва грамматик билимларни қай даражада ўзлаштирганликларига 
боғлиқ бўлади. Имло қоидалари грамматик ҳодисалар билан боғлиқ 
бўлади. Демак, саводли диктант ёзиш учун ўз навбатида грамматик 
қоидаларни ҳам билиш зарур. 
Бошланғич синфларда диктант учун матн танлашда бир қанча 
тамойилларга риоя қилиш зарур: 
1. Матннинг монологик нутқ шаклида бўлиши. Унда кўчирма гаплар, 
ундалмали, кириш сўзли, ажратилган бўлакли гаплар, қўшма гап 
бўлмаслиги лозим. 
2. Матн ҳажми 1-4-синф ўқувчиларининг ўқиш сурътига асосланган 
бўлиши. 
3. Матн мазмуни болалар ҳаёти билан боғлиқ бўлиши. 
4. Диктант матни ўқувчиларга у ёки бу ҳақда билим бериши.
5. Танланган матн ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак бўлиши, болалар 
ҳиссиётига таъсир қилиши. 
6. Матн тарбияловчи характерда бўлиши. 


61 
7. Матнда ўрганилаётган ҳодиса камида 5-6 марта учраши. 
Диктантлар мақсадига кўра икки хил бўлади: 
1. Таълимий диктантлар – билим беришга йўналтирилган 
диктантлар. 
2. Текширув диктантлари – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва 
малакаларини назорат қилишга қаратилган диктантлар. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling