Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 Генетик усул. Генетик усул тўғри ёзишга ўргатишнинг асосий 
услуби ҳисобланади. Савод ўргатиш учун яратилган “Ёзув дафтари”даги 
ҳарфларни ўрганиш вақтида ҳарфлар осон ёки қийинлигидан қатъий назар 
кетма-кет ўрганилади. 
Генетик усул билан ёзувга ўргатиш ҳозирги кунда савод ўрганиш 
давридан сўнг тўғри ёзувга ўргатишнинг бутун боришида амалга 
оширилади. Бу услубнинг афзаллиги шундан иборатки, ўқувчи ёзувдаги 


57 
ҳарфни “Алифбе”даги тартибда эмас, балки унинг ёзилишидаги мураккаб 
томонларига ва ёзувдаги ҳарф аввалги ёзув машқларига мос келиши керак. 
Олдинига ўқувчилар оддийроқ ва енгил ҳарфларни ёза бошлайдилар, 
кейинчалик эса бирмунча мураккаброқ ва охирида қийин машқларни 
ёзадилар. 
Бундай кетма-кетликнинг афзаллик томони шундаки ўқувчи 1-2 та 
элементни ўзлаштириб олиб шакли жиҳатидан соддароқ бўлган ҳарфга 
ўтади. Сўнг қандайдир шрифтни ёки алоҳида бир элементни қўшиш 
орқали янги ҳарфларни, тузилиши жиҳатидан мураккаброқ бўлганни 
ўрганишга ўтади. 
Алоҳида элементни ўрганганидан сўнг алоҳида ҳарфларга эга бўлган 
ёзувга, ундан кейин сўз ёзишга ўтилади. 
Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
1. Ўқитувчи ҳозир ёзув билан шуғулланишларини айтиб ўтади, 
ўқувчилар машғулотга керак бўладиган нарсаларни тайёрлаб қўядилар. 
2. Ундан кейин ўқитувчи хаттахтадаги ҳарф ёки сўзнинг ёзилиш 
тартибини тушунтириб беради, ўқувчилар эса ўқитувчининг ёзиш 
жараёнидаги қўл ҳаракатларини такрорлаб боришлари лозим. 
3. Ўқитувчи томонидан сўз ўқувчилар билан ўқиб чиқилади ва 
ҳавода ёзиш машқлари бир неча бор такрорланади. Бундай тайёргарлик 
машқларидан сўнг ўқувчилар дафтарга ёзишга ўтадилар. 
Ёзиш малакасини эгаллаб боришга ўргатиш мақсадида аввалига содда 
элементлардан ташкил этилган сўзларни кейин эса мураккаброқ сўзларни 
ёзишга ўтилади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling