Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Ўқитувчининг намунавий ёзуви
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Ўқитувчининг намунавий ёзуви – болаларда тўғри ёзувни
шакллантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Ёзишга ўргатиш кўпинча тақлид қилиш орқали амалга ошади. Ўқитувчининг биринчи ўқув йилида синф тахтаси ёки ўқувчи дафтарига ёзганлари асл нусха сифатида кўрилади, чунки ўқувчилар ундан ўз дафтарига кўчириб оладилар. Шунинг учун ўқитувчининг ҳуснихати тўғри ва чиройли бўлиши лозим. Синф тахтасига ёзилган ёзуви эса ўқувчининг дафтаридаги ҳарфларнинг жойлашишига мос ҳолда бўлиши керак. Амалиётнинг кўрсатишича, агар ўқитувчи қаторнинг охиригача ёзмаса (тўлдирмаса), болалар ҳам ундан намуна олиб қаторнинг охиригача ёзишмайди, қоғозни бекорга сарф этишади ва сўзларни кейинги қаторга тўғри кўчириш йўллани ўргана олмайдилар, шубҳали ҳолларда қатор охиригача кўчирмайдиган бўлишади. Ўқитувчи ўз ёзувини янада чиройли ва мукаммал бўлиши учун узлуксиз шуғулланиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши шарт. Шундай фикрлар бор, агар мунтазам ёзиб борилса, ёзув яхшиланиб боради. Лекин бунинг акси ҳам бўлиши мумкин: инсон қанчалик кўп ёзса, унинг ёзуви шунчалик тушунарсиз бўлиб борар экан. 48 Ўқитувчи тўғри ҳуснихатда ёзишни ўрганиб олиши лозим.Ўқитувчи фақат назарий жиҳатдангина эмас,балки ҳар бир ҳарф учун йўлга қўйилган амалий пропорсионал боғлиқликни ҳам билиши даркор. Шу билан бир вақтда лозим бўлган машқлар орқали қўл кафтини ва бармоқлар ҳаракатини енгиллатиш ва ривожлантириш керак бўлади. Ўқитувчи синф тахтасида ёзиш усулларини ҳам эгаллаб олиши лозим. Синф тахтасида ёзиш жараёнида хатоларга йўл қўймаслиги керак. Масалан, ҳарфларни график ёзиш, унинг узоқдан қандай кўринишини ҳисобга олмасдан ёзиш, барча асосий ва бирлаштирувчи унсурларни бир хил қолипда ёзиш каби . Фақатгина яхши ёзувга эга бўлган ҳолдагина ўқитувчи болаларга намуна бўла олади ва улардан яхши натижалар олиши мумкин. Ўқувчилар ҳарфларнинг тузилишини, уни чизишдаги кетма-кетлигини яхши ўзлаштириб олишлари учун ўқитувчи буларнинг ҳаммасини синф тахтасида кўргазмали тарзда кўрсатиши лозим. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўқувчи чиройли ва тўғри ёзувда синф тахтасига бўрда аниқ ва чиройли ёзадиган ўқитувчининг ўқувчилари чиройли ва тўғри ёзадилар. Синф тахтасида ёзиш малакаларига қуйидагилар киради: 1-навбатда қўл ҳаракатини ривожлантириш; симметрияни ҳис қилиш ва тахтанинг қайси қисмида ёзилган ҳарф, сўз ва фраза ёзилганини тезда топишни; бир қарашда топишни ўргатиш лозим. Бундан сўнг бўр билан ёзишни у билан ишлаш техникасини ўрганиб олиш лозим. Бўр билан ёзишда ингичка ва қалин штрихларни ёзишни, шунингдек, ингичка чизиқдан босиб ёзишга ўтиш ва ҳ.з. малакаларни эгаллаши лозим. Ёзувда синф тахтаси ва бўрнинг сифати катта аҳамиятга эга. 1. Ўқитувчи болаларнинг дафтаридаги хато-камчиликларни ўз ўрнида аниқ кўрсатмаслиги натижасида боланинг ёзишига нисбатан эътиборсизлик юзага келади. 2. Аниқ ва тўғри ҳуснихатда ёзишга нафақат ҳуснихат дарсида, балки, барча дарс турларида ва синфдан ташқари ёзув ишларида, ёзма ариза, улар томонидан тайёрланадиган кўргазмалар (деворий газеталар, жадваллар, шиорлар ва ҳ.з.) амал қилиш керак. Орфографик - тўғри, аниқ ва тушунарли қилиб ёзишни талаб этиш жараёнида ўқитувчи ўқувчининг пала-партиш ёзувини ва икки варақ қоғозга ёзган ёзма ишини ҳам назорат қилиб бориши лозим. Ҳар бир ўқувчининг дафтари тартибли бўлишига эришиш керак. 49 3. Ҳуснихатга ўргатиш изчил ва кетма-кетлик характерига эга бўлиши лозим. Ўргатиш жараёнида ўқитувчининг дастур материалини, ўқувчини соддароқ шаклий кўринишга эга бўлган ҳарфлардан, мураккаброқ кўринишга эга ҳарфларга ўтказишга ва йирик ҳамда секин ёзувдан, майда ва тез ёзувга ўтказишда эътибор берилади. Ҳуснихат машқлари ўзаро боғлиқликда мунтазам уюштирилади. Шуни ёдда тутиши керакки, болани секин ёзувда ҳарфни тўғри ёзишни ўрганиб олмагунча тез ёзувга ўтказиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам дастурда тез ёзиш кўникмалари 3-4-синфларда шакллантирилади. 4. Айрим ўқувчиларнинг ёзувидаги индивидуал фарқларни кузатиб бориш мумкин. Бу фарқ ўта қия ёзилишда ва ҳоказоларда кузатилади. Ёзувдаги индивидуаллик ўзига хосликни 4-синфларда ўтказиладиган машғулотлар жараёнида аниқлаш мумкин, чунки бу даврда ўқувчилар мустақил равишда бир чизиқли дафтарга ёзишга ўтгани бўлади. Ўқувчида аниқ ва равон ёзув ҳосил бўлиши учун ўқитувчи ўқувчининг бутун диққатини ҳарфнинг график шаклига, бошқа ҳарф билан қўшилиб кетмаслигига, ҳар бири бир-биридан ўзига кўрсатилган ўлчамга эътиборини қаратиши лозим. 5. Ўқувчиларнинг ҳусниҳат билан тўғри ёзиш кўникмаларини ривожлантириб бориш, ҳуснихатга ўргатиш ишларини тизимли тарзда олиб бориш талаб этилади. Бунинг учун ҳам ўқувчилар тўғри ёзувнинг ҳар кунги кўникмаси билан чекланиб қолмай, узлуксиз равишда назорат- текширув ишларини олиб боришлари зарур бўлади. Ўқувчилар назорат вақтини олдиндан билганлари маъқул, чунки бунгача ручкадаги камчиликни ва дафтарни тайёрлаб қўйишга вақт ажратадилар. Ёзиб бўлгач, болалар ўз ишларини ўртоқлари билан алмашадилар ва ўқитувчи билан биргаликда таҳлил қиладилар. Энг яхши ишлар ўқувчи бурчагига илиб қўйилади. Назорат пайтида ҳуснихат қоидаларига риоя этган ҳолда ёзилганига, ҳарфларнинг тўғри ёзилганлигига, матннинг осон ўқилишига, ёзув бир текислигига, матнни ўқиш учун ва қоғозни тежашни режалай олишга эътибор бериш лозим. Мунтазам равишда нафақат она тили дарсларидаги ёзма ишларини, балки ўқувчининг бошқа ўқув фанларидаги ёзувини ҳам текшириб бориш лозим. Назорат-текширув ишларини бир-бири билан солиштира олиши учун ўқувчиларнинг ишларини махсус жойга илиб қўйилади. Бунинг учун назорат - текширув ишларини алоҳида қоғозга ёзиш керак ва у унча катта бўлмаган матн асаосида бўлиши керак. Ёзув малакасини 50 яхшиланганлигини солиштириб бориш учун ҳар бир ўқувчининг назорат - текширув ишларини сақлаб қўйиш лозим. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling