Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

илгари тилда фақат бир неча ўнгина сўз мавжуд эди, кишилар атрофдаги 
табиатни, нарсаларни билиб, иш қуроллари яратиб, нимадир ишлаб 
чиқарганлари сари тилда янги сўзлар пайдо бўла бошлади. Атрофимизда 
мавжуд бўлган шахс ва нарсаларга, уларнинг белгиларига, жараёнга, жуда 
кўп бошқа нарсаларга кишилар ном қўйганлар. Шундай қилиб, тил янги 
сўзлар билан бойиди ва бойиб бормоқда”. 


39 
Тилнинг ривожланиши, айрим сўзларнинг маънолари ҳақидаги 
билимни бошланғич синф ўқувчилари от, сифат, сон, феълни ўрганиш 
жараёнида аста-секин билиб оладилар. Бу ўринда «Сўзнинг таркиби» 
бўлими катта имкониятга эга. Ўқувчилар бу бўлим материалларини 
ўрганиш жараёнида тилимизнинг янги сўзлар билан бойиб бориши 
ҳақидаги муҳим манбалар билан, сўз ясалиши билан танишадилар. 
Маълумки, кўпгина янги сўзлар тилда мавжуд бўлган сўзлар заминида 
яратилади, тилда бор қолиплар каби ясалади: лимон типида лимонзор, 
сувчи типида бўзчи каби. Тилда янги сўзнинг пайдо бўлиши ўзидан кейин 
бир хил асосли сўзлар гуруҳининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади: ишли, 
ишсиз, ишчи каби. 
Бошланғич синфларда тилнинг ривожланиши ҳақидаги масала махсус 
ўрганилмайди. Тилга жамиятнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда 
ривожланадиганҳодиса сифатида илмий қарашга замин яратпш муҳим 
аҳамиятга эга. Тилнинг лексик томони бошқаларига нисбатан харакатчан, 
тез ривожланадиган бўлгани учун, тил лексикаси мисолида бошланғич 
синф ўқувчилари савиясига мос равишда жамиятнинг ривожланиши билан 
боғлиқ ҳолда тилнинг ҳам ривожланиши тушунтирилади. Тилнинг лексик 
таркибида юз бераётган ўзгаришлар юзасидан ўқитувчи ва ўқувчиларнинг 
кузатишлари 
болаларда 
дунёни 
билиш 
ҳақидаги 
тасаввурини 
шакллантиришга мос материал беради. 
Она тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқараш 
асосларини шакллантириш масаласини ҳал қилишда мактабда она тилини 
ўргатишга асос бўладиган материал алоҳида қимматга эга. Материалнинг 
ҳақиқий томони, унинг ғоявий йўналиши ва бадиий ифодалилиги 
ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятига, ҳис-туйғуларига таъсир этади, атроф-
муҳит ҳақидаги билимларини кенгайтиради, тилга ва уни яратган халққа
қизиқишини тарбиялайди, ўқувчиларнинг умумий тараққиёти даражасини 
ўстиради ва уларнинг шахсий сифатларининг, дунёқарашларининг 
шаклланишига таъсир кўрсатади. Кейиги йилларда мактаб она тили 
дарсликлари ва ўқитувчилар учун нашр қилинган қўлланмалар материали 
мазмунига қўйилган талаблар анчагина ортди. Материалнинг асосий 
мезони матн ва алоҳида гапларнинг билимни бойитувчи қиммати, лексик-
услубий аниқлиги, мавзу жиҳатдан хилма-хиллиги, ҳаётнинг турли 
томонлари 
билан 
боғланиши, 
матнларнинг 
ғоявий-мавзувий 
йўналтирилганлиги, кичик ёшдаги ўқувчиларга мослигидир.
Шундай қилиб, тилни ўрганиш жараёнида кичик ёшдаги ўқувчиларда 
илмий дунёқараш асосларини шакллантиришга ўқитувчининг методологик 


40 
ёндашуви, ўқувчилар ўзлаштирадиган ижтимоий ҳодиса сифатида 
ривожланиб борувчи тил ҳақидаги билимлар мажмуаси, ўқувчилар 
ўрганиб оладиган билиш усули, тилни ўрганишга асос бўладиган 
материалнинг билим беришдаги, ғоявий-сиёсий ва бадиий қиммати ҳал 
қилувчи таъсир кўрсатар экан. 
Ўқувчиларда дунёқараш асосларини шакллантириш кўп қиррали 
жараён бўлиб, у мактабда ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган ўқув-
тарбиявий ишларнинг барча тизимида ҳал қилинади. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling