Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Грамматик машқлар ва уларнинг таснифи


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Грамматик машқлар ва уларнинг таснифи 
Мактабда тилдан назарий билимни ўрганишдан мақсадфикрни оғзаки 
ва ёзма тарзда грамматик тўғри ва услубий аниқ ифодалаш учун ундан 
онгли фойдаланиш ҳисобланади. Бироқ назарий билимни амалда қўллашни 
эса мақсадга мувофиқ ва мунтазам ўргатиб бориш талаб этилади. 
Машқлар тизими тушунчани ўзлаштириш босқичига ва унинг 
хусусиятига мос равишда машқ турини танлаш, унинг мураккаблаша 
боришини ва ўқувчилар мустақиллиги ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда 
машқларни бажариш изчиллигини аниқлашни кўзда тутади. Бу тизим 
машқларнинг ўзаро боғланишига асосланган. 
Машқ турлари. Грамматик машқлар турли асосга кўра тасниф 
қилинади, шунинг учун машқнинг ҳар хил тури ҳосил бўлади. Агар 
билимни шакллантириш характерига асосланилса, грамматик машқлар 
икки катта гуруҳга бўлинади: 
1) морфологик машқлар (бунга лексик-морфологик машқлар 
ҳамкиради); 
2) синтактик машқлар.
Агар ўқувчилар фаолиятинингхарактери, яъни машқ жараёнида 
ўқувчилар бажарадиган ақлий омиллар характери асос қилиб олинса, 
машқлар 
аналитик, 
синтетик, 
таққослашга, 
гуруҳлашга, 
умумлаштиришга оид машқларга бўлинади. 
Машқнинг ўзига хос хусусиятларини аниқроқ белгилаш учун 
юқоридаги икки асос ҳисобга олинади. Масалан, машқнинг вазифаси 
аралаш берилган сўзлардан гап тузишни ва гап бўлакларини ажратишни 
талаб этса, бу машқ билимни шакллантириш турига кўра синтактик машқ
фаолият характерига кўра синтетик-аналитик машқ ҳисобланади. 
Бошланғич синфларда соф морфологик ёки соф синтактик машқ жуда 
кам кўлланилади, шунинг учун ҳам вазифанинг етакчи томони ҳисобга 
олинади. Масалан, матнга мазмунга мос отни қўйиш, қайси келишик 
эканини кўрсатиш талаб этилса, бу лексик-морфологик машқдир. Ўқувчи 


41 
отнинг қайси келишикда эканини аниқлаш учун у боғланган сўз (феъл ёки 
от)ни аниқлаши (сўз бирикмасини ажратиши) талаб этилади, шунга кўра 
бу машқ синтактик машқ ҳисобланади. 
Грамматиктаҳлил аналитик машққа киради. Грамматик таҳлил сўз 
туркумига кўра (морфологик) таҳлилни, гап бўлакларига кўра (синтактик) 
таҳлилни ўз ичига олади. 
Гап бўлакларига кўра таҳлил ўқувчилар ўзлаштирган синтактик 
билимларнинг меъёрига қараб чуқурлашиб боради. 
Амалдаги дастурга кўра, 1-синф ўқувчилари “эга” ва “кесим” 
атамаларидан фойдаланмайдилар, аммо улар гапнииг бош бўлакларини 
амалий равишда топиш кўникмасига эга бўладилар, яъни гап ким ёки нима 
ҳақида айтилганини билдирган сўз (эга)ни, у ҳақда нима дейилганини 
англатган сўз(кесим)ни топадилар. Масалан, Болалар олмаларни тердилар 
гапини таҳлил қилишда ўқувчилар қуйидагича фикр юритадилар: “Гап 
болалар ҳақида айтилган. Кимлар? – болалар (сўзнинг тагига битта тўғри 
чизиқ чизадилар). Болалар – нима қилдилар? тердилар (сўзнинг тагига 
икки тўғри чизиқ чизадилар). Болалар тердилар – гапнинг асосий қисми; 
нималарни? (тердилар) – олмаларни”. 
2-синфда 1-синфдагидек муҳокама қилинади, фақат мазмуни 
чуқурлаштирилади. Масалан, 2-синф ўқувчиси “Чиройли гуллар адирларни 
безади” гапини қуйидагича таҳлил қилади: “Гап гуллар ҳақида айтилган. 
Нималар? – гуллар – эга (тагига бир чизиқ чизади). Пахталар ҳақида нима 
дейилган? Очилди – нима қилди? – кесим (тагига икки тўғри чизиқ чизади). 
Қаэрларни? (безади) – адирларни – иккинчи даражали бўлак, гапни 
тўлдираяпти (тагига узуқ чизиқ чизади). Қандай? (гуллар) – чиройли 
(гуллар) иккинчи даражали бўлак, эгани изоҳлаяпти. Гуллар безади – 
гапнинг асоси. Чиройли гуллар ва адирларни безади – сўз бирикмаси”. 
3-4-синфларда синтактик таҳлил сифат жиҳатидан ўзгармайди, аммо
сўз бирикмасини ажратишга аҳамият берилади. 
Морфологик таҳлилнинг моҳияти сўзнинг қайси сўз туркуми экани, 
гапда қандай грамматик шаклда келганида ифодаланади. 
Тўлиқ морфологик таҳлилда ўқувчи сўз туркумининг ўзи ўрганган 
белгиларини айтади. Масалан, 1-синф ўқувчиси шу сўз қандай саволга 
жавоб бўлишини ва нимани билдиришини айтади (шахс ёки нарса, нарса 
белгиси, ҳаракати). 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling