Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
 
 


42 
Мантиқий машқлар 
Мантиқий машқлар болаларнинг нарса ва атроф-муҳит ҳақидаги 
билимларини тартибга солади ва уларга тўғри фикрлаш усулларини 
ўргатади. Ўқувчи мактабга келганда, кенг луғат бойлигига эга бўлса ҳам, 
одатда, тафаккурнинг таққослаш, қарши қўйиш, умумлаштириш, гуруҳлаш 
усулларидан фойдаланишни билмайди (айниқса, билиш фаолиятининг 
объекти аниқ предмет эмас, уни ифодаловчи сўзлар бўлса). Мантиқий 
машқларнинг вазифаси у ёки бу нарса ва ҳодисалар билан танишиш 
асосида болаларни предмет ва ҳодисалардан муҳимини, умумийсини 
ажратишга, сўз билан аниқ ифодалашга ўргатиш, болаларга мантиқий 
усуллар тизимини ўргатиш билан билимини материал томондан бойитиш 
ва уни ақлий томондан ўстириш ҳисобланади. 
Мантиқий машқлар болаларнинг сўз бойлиги ва тилининг умумий 
ўсишида катта аҳамиятга эга бўлиб, луғат иши ва тилга оид бошқа ишлар 
билан боғлаб олиб борилади. Логик машқлар жуда хилма-хил: 
1. Нарсаларнпнг мавзуга тегишли гуруҳини тузиш: уст кийимлар 
(кўйлак, костюм, . . .) ва оёқ кийимлар (ботинка, туфли, .. ); уй 
ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонлар каби. Бунда болалар «Бу нима?» сўроғига 
жавоб беришга ўргатилади: Бу н и м а?- Автобус. Автобус нима? - 
Машина. 
2. Бир турдаги нарсаларни санаб кўрсатиш ва умумлаштирувчи 
бир сўз билан номлаш. Масалан, стол, стул, шкафларни бир сўз билан 
қандай номлаш мумкин? (Мебель) 
3. Берилган нарсалардан бир гуруҳга кирмайдиганларини 
ажратиш. Масалан, қалам, перо, чизғич, ўчирғич, стул кўрсатилади, 
ўқувчилар ўқув қуролларини ажратадилар, стул ўқув қуролига 
кирмаслигини, мебель эканини айтадилар. 
Бундай машқ ўйин тариқасида ўтказилиши ҳам мумкин: маълум 
сўзлар берилиб, ортиқчасини топиш ва нима учун ортиқча эканини 
тушунтириш талаб этилади: қалдирғоч, чумчуқ, мушук, мусича. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling