68
ўрин берилади. Дарсда шеър, соддалаштирилган
матнлар билан бирга,
юксак бадиий матнлардан ҳам фойдаланилади.
Она тили ўқитиш жараёни ўқувчиларда илмий дунёқараш асосларини
шакллантиришга қаратилади. Она тили дарслари ҳар бир киши учун зарур
бўлган саранжом-саришталик, мустақиллик, ташаббускорлик сифатларини
ҳам тарбиялайди.
2. Дарснинг аниқлиги ва ички мантиқийлиги, унинг мақсадга
йўналтирилганлиги жуда муҳим. Янги материал ўргатиладиган дарснинг
мазмуни ва мантиқи ўрганиладиган тил ҳодисаси ҳамда унинг лингвистик
моҳиятининг бир-бирига таъсир қилишига маълум даражада сабаб бўлади.
Ўқитувчи бу ўзаро боғланишни билиши ва уни ўқувчилар билан бирга
топшириқларни бажариш давомида аста оча бориши муҳимдир.
Агар дарс грамматик билимларни мустаҳкамлаш,
орфографик
кўникмаларни шакллантириш мақсадини ўз олдига қўйса, дарснинг
мантиқий шартлари аста мураккаблаштириб борилган машқлар
тизимини
акс эттиради. Болалар бирор имло қоидасини яхшилаб билиб, ўрганиб
олишлари учун бир-икки машқ жамоавий равишда бажарилади. Ўқувчилар
мустақиллиги ошгач, машқни мустақил ишлайдилар.
Дарсда бажарилган
машқлар ўртасидаги боғланишни шакллантирадиган кўникманинг
хусусияти ҳам сабаб бўлади. Ўқув материалининг мавзуга ва дарснинг
мақсадига мос бўлиши унинг мақсадга йўналтирилишини таъминлайди.
Дарсда фойдаланиладиган барча ўқув материаллари (шу
жумладан, тил
далилларини кузатиш, имло ва нутққа оид машқларнн бажариш учун
танланадигаи материаллар ҳам) дарснинг мақсадига жуда мос бўлиши
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: