Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Эгаллаган билимлари амалиётда қўллай олиш компетенцияси


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

3. Эгаллаган билимлари амалиётда қўллай олиш компетенцияси – 
Кўчада юриш (кийиниш одоби, муомала одоби, ўзини тута билиш ва ҳ.к.) 
ҳамда хавфсизлик (лампочкани, радиони, видеомагнитофонни, телевизорни 
ва барча электр жиҳожларидан тўғри фойдаланиш) қоидаларига риоя 
қилиш ва улардан фойдалана олиш, термометрдан фойдаланиш, шамолни, 
об-ҳавони кундалик кузатиш, сувдан унумли фойдаланишни, чой 
қайнатишни, уфқ томонларини аниқлаш, глобус ва харита билан ишлаш, 
ўлкамиз табиати, табиатни муҳофаза қилиш ва хона ўсимликларини 
парвариш қилишда амалий фаолият кўрсата олиш. 
Жумладан: 1-синф дарслигидаги “Кўчада юриш қоидалари”, “Шаҳсий 
гигиэна”, “Биз фойдаланадиган жиҳозлар”, “Электр жиҳозлари”, 
“Компьютер”,”Яшил дорихона” мавзулари;
2-синф “Атрофимиздаги олам” дарсларида “Табиатдаги жисм ва 
моддалар”, “Об-ҳаво”, “Ижтимоий фойдали меҳнат”, “Сув- ҳаёт манбаи”, 
“Вақт ўлчов бирлиги”, “Гигиэна - озодалик”, “Тиш гигиэнаси”, “Қандай 
овқатланиш керак?” ва ҳ.к.мавзулар; 
3-синф “Табиатшунослик” дарсларида “Табиатда сув ва ҳаво” бўлими, 
“Ёқилғи 
сифатида 
фойдаланиладиган 
қазилмалар”, 
“Фойдали 
қазилмалардан оқилона фойдаланиш”, “Доривор ўсимликлар” каби 
мавзулар шу жумласидандир. 
4-синф “Табиатшунослик” дарсларида ўқувчилар “Шамолнинг ҳосил 
бўлиши”, “Ўзбекистон Республикаси табиий харитаси”, “Сув омборлари”, 
“Сувни муҳофаза қилиш”, “Ўлкамиз табиатини асранг” каби мавзулар 
орқали амалиётда қўллай олиш компетенцияси шакллантирилади.
Масалан: 2-синф “Атрофимиздаги олам” дарслигидаги “Гигиена – 
озодалик” мавзусини ёритиш давомида, яъни уйқудан тургач, албатта, 
юз-қўлингизни ювилиши, овқатланишдан олдин ҳам қўлларни совун билан 
ювиш зарурлиги, бунга сабаб ерда ва ҳар хил буюмларда кўзга 
кўринмайдиган бактериялар жуда кўп бўлиши ва ҳ.к. маълумотларни 
берилади бу маълумотлардан амалий ҳаётларида фойдаланишларини шу 
билан бирга эгаллаган билимлари амалиётда қўллай олиш компетенцияси 
ва таянч компетенциялардан умуммаданий, математика саводхонлик каби 


149 
компетенциялари хам шакллантирилади. Шу билан бирга одобнома 
фанига хос бўлган танқидий тафаккур қилиш (ўз устида ишлаш, ўқиш, 
ўрганиш, излаш, анализ ва синтез қилиш, хулоса чиқариш) компетенцияси 
ва она тили фанинг нутқий компетенциялари ҳам шакллантирилади. 
Шифокорлик, ҳамширалик каби касбларга йўналтириш мумкин. 
Бошланғич таълим битирувчиларининг тайёргарлик даражасига 
қўйиладиган мажбурий минимал талаблар 1–4-синфлар давомида 
ўқувчиларнинг “Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” ўқув 
фанларидан эгаллашлари шарт бўлган минимал талаблар мажмуасини 
ифодалайди. Битирувчилар учун белгиланган талаблар бажарилиши учун 
бу талаблар синфма-синф бажариб борилиши керак. Ҳар синфда 
бажарилиши учун эса тегишли талабларнинг ҳар бир дарсда бажариб 
борилишига эътибор берилиши лозим.
Битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий 
минимал талаблар компетентлилик ёндашувига асосланган ҳолда 
белгиланган.
Таълим жараёнида ҳар бир мавзу бўйича ўқувчилар анъанавий бўлган 
билим, кўникма ва малакага эга бўлишларига эътибор берилади. Бунда 
ўқувчилар олган билимлари асосида мантиқий фикрлай олишлари
билимларини олдинги мавзуни кейинги мавзу билан боғлай олишлари, 
таянч кўникмага эга бўлишлари, глобус ва харитадан кўрсатиш 
кўникмасини эгаллашлари, ўлчаш ва тажрибалар ўтказиш малакасига эга 
бўлишлари, олган билим, кўникма ва малакаларини ҳаётда қўллай 
олишларига эътибор қаратилади.
Дарсларни 
ташкил 
этишда 
ҳам 
компетентлилик 
ёндашувга 
асосланилади. 45 минутлик дарсда ўқитувчи уй вазифаларини текшириши, 
ўтилган мавзуни сўраши, ўтилган мавзу бўйича глобус ва харита билан 
ишлаш, ўлчаш ва тажриба ишларини бажариш, янги мавзуни баён этиш, 
янги мавзуни мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш ишлари ўтказилиши керак. 
Айрим ўқитувчилар аввал уй вазифаларни текшириб чиқадилар, кейин 
ўтилган мавзу бўйича 3–4 нафар ўқувчидан сўрайди, сўнгра бир нечта 
ўқувчига ўлчаш ёки тажриба ўтказиш ишини топширади, шундан кейин 
янги мавзуни ўтади. Янги мавзуни мустаҳкамлашга улгурмасдан қўнғироқ 
чалиниб қолади. Уй вазифасини эса қўнғироқ чалингандан кейин беради.
Компетентлилик ёндашувга асосланиб дарс берадиган ўқитувчи 
ўтилган мавзу бўйича тайёргарлик даражасининг текширилишига барча 
ўқувчиларни жалб қилади. Бунда ўқитувчи ўтилган мавзу бўйича қисқа 
савол-жавоб, тест синови, диктант, карточкалар билан ишлаш, турли 


150 
интерфаол методлардан фойдаланади. Бир нечта ўқувчига ўлчаш, тажриба 
ишлари ва бошқа топшириқлар берилиб, парта оралаб уй вазифаларини 
текширади. Тажрибали ўқитувчи янги мавзуни ўтишга ҳам, уни 
мустаҳкамлашга ҳам, уй вазифасини беришга ҳам улгуради.
Компетентлилик ёндашувга асосланган таълимда ҳар бир мавзу 
бўйича таянч билим, кўнимка ва малакаларни барча ўқувчилар 
эгаллайдилар. Ўқувчида компетенлилик шакллана бориши учун у ҳар бир 
мавзу бўйича энг камида таянч билим, кўнимка ва малакаларни эгаллаб 
боришлари лозим.
Ўқитувчи мазкур фандан компетентлилик ёндашувга асосланган ДТС 
ва ўқув дастурини синчиклаб ўрганиб чиқиши керак. Бунда дарс 
жараёнида ДТС бўйича ўқув фанидан узлуксиз мажбурий таълим 
тизимини бошланғич таълимни битирувчиларига қўйиладиган мажбурий 
минимал талабларнинг бажарилишига эришиш билан биргаликда унда 
келтирилган
компетенцияларни ўқувчиларда шакллантириши керак. Бунда
ўқитувчига тақвим-мавзу режа берилиб, унда ҳар бир мавзуда 
шакллантирилиши керак бўлган компетенциялар келтирилган

Тақвим 
мавзу режада, шунингдек, уни амалга ошириш юзасидан қисқача усуллар 
ҳам келтирилган. Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш 
учун дарсларни илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиш 
тавсия этилади.
Дарсларда 
ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан 
фойдаланиш бўйича компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан
турли газета, журнал, қўшимча адабиётлар, луғатлар, интернет 
ресурсларидан фойдаланишни ўргатиш керак. 
Ўқитувчи ўқувчиларда юқоридаги компетенцияларни шаклланганлик 
даражасини ҳар бир дарсда кузатиб бориши, уларда компетенцияларнинг 
қайси жиҳатлари шаклланганлигини эътиборга олиши ҳамда ўтказилган 
назорат ишлари (тест саволлари) орқали тўлиқ аниқлаб ҳар бир 
компетенциянинг ўқувчи қандай эгаллаганлигини алоҳида кўрсатиб 
бериши лозим.
Шунга кўра, экспериментатор ўқитувчига методик ёрдам сифатида 
табиат фанидан 1-2-3-4-чораклар учун тайёрланган тақвим-мавзу 
режаларда ҳар бир мавзу бўйича ўқувчида шакллантириладиган 
компетенциялар, уни амалга ошириш юзасидан қисқача усуллар 
кўрсатилди, назорат ишларини ўтказишда ўқувчиларнинг билим, 
кўникмаларини аниқлашда назарий билимларини тестлар ва амалий билан 
бирга уларнинг компетентлигини аниқлайдиган намуналар берилди.


151 
Ўрганилган 
мавзулар 
бўйича 
ўқувчиларда 
хусусий 
ва 
таянч 
компетенцияларнинг қай даражада шаклланганлигини уйга берилган 
вазифаларни текшириш орқали; кундалик, оралиқ назорат ишларинини 
ўтказиш орқали, ўтилган мавзулар бўйича такрорлаш дарслари орқали 
аниқлаши мумкин. Бунда ўқитувчи уйга берилган вазифани синф 
ўқувчиларининг қанча фоизи қай даражада бажарганларини аниқлаб олгач, 
берилган вазифани етарли бажармаган ўқувчилардан кўпроқ дарсга жалб 
қилиши, улар билан савол-жавоблар ташкил этиши талаб этилади. 
Атрофимиздаги олам - 1- синфда “Атрофимиздаги олам” дарсларига 
ўқув режа бўйича 33 соат , 2- синфга 34 соат, 3-4 синф “Табиатшунослик” 
дарсларига 34 соат ажратилган . Бу дарслик мавзуларига илғор -педагогик 
ва АКТга асосланган дарс ишланмалари ва методик тавсиялар ҳамда 
дарсликнинг мультимедиа иловаси яратилди. 
Дарсликнинг мультимедиали иловасида видеолавҳалар, интерфаол 
методлар, дидактик ўйинлар, машқ-топшириқлар, ребус ва кроссвордлар 
берилган бўлиб, ўқувчиларнинг амалий тафаккур ва тасаввурларини 
шакллантиради, мантиқий фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятларини 
ривожлантиради. 
Мультимедиали иловасида фойдаланган ҳолда дарсларнинг янгича 
ёндошувлар асосида ташкил этилиши ўқувчиларининг таълим олиш сифат 
ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. 
Табииёт ва география фанини мазмунидан келиб чиққан ҳолда 
ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади. 
Табиий, ижтимоий-иқтисодий жараён ҳамда ҳодисаларни кузатиш, 
аниқлаш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси. 
Географик объектлар, жой номларини тўғри қўллай олиш 
компетенцияси.
Глобус, географик атлас ва хариталардан амалиётда фойдалана олиш 
компетенцияси. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling