Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Модел кўргазмали қурол сифатида


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

6.Модел кўргазмали қурол сифатида 
Табиатшунослик дарсларида моделлар кўринишидаги ҳажмли
тасвирлар ҳам кенг қўлланилади. Модел - бу нарса ёки қурилманинг
барча тафсилотларини такрорловчи, уларга ўхшаш ҳажмли тасвирдир. 
Моделларнинг идрокий аҳамияти ғоят катта, чунки улар сатҳли
расмлардан фарқ қилиб, ўрганилаётган нарса тўғрисида фазовий
тасаввур беради. 


164 
Табиатшунослик бўйича дастур материалини ўзлаштириб олиниши
учун зарур бўлган моделларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳга ер юзасининг шаклларнининг: тоғ, тепалик, дарё
водийлари, дарё ва уларнинг ирмоқлари, ўпирилиш, жарларнинг 
жўғрофий моделлари киради. Бу моделлар, агар тасвири ифодаланган 
предмет экскурсияда ўрганилган бўлса, алоҳида аҳамият касб этади. 
Иккинчи гуруҳга ҳар хил қурилма ва иншоотлар: шахта, печи, сув ва
шамол ҳаракатланувчилари кабиларнинг моделлари киради. 
Табиатшунослик бўйича машғулотларда қумдан, пластилиндан ёки 
лойдан ясалган моделлар қўлланилади, улар болаларда ҳажмли ҳамда
фазховий тасаввурлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Бу айниқса, агар
объектни табиий холда кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда
муҳимдир. Моделлар табиатда қурилганлар тўғрисидаги тасаввурларни
мустаҳкамлаш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин. 
Моделлаштириш бўйича машғулотларни синф ёки жўғрофия
майдончасидаги табиатшунослик ва техника меҳнати дарсларида 
ўтказиш мумкин.Моделлаштиришдан илгари ўзлаштирилганларни
мустахкамлаш ва материал билан таништириш, шунингдек экскурсияда
олинган билимларни мустахкамлаш учун фойдаланиш мумкин. Чунончи,
болаларга экскурсияда кузатилган ер юзасининг ўша шаклларини
пластилин билан (қоғозга ёки картонга) ёпиштириш топшириғини бериш
бўлади. Ўқитувчи пластилин билан тепаликни ифодалаб унинг пасти ва 
учини, ётиқ ва ёнбағирликларини ёки текисликни кўрсатишни: жарлик, 
дарё ва унинг қисмлари, денгиз моделларини тайёрлашни таклиф қилиши 
мумкин. Уй вазифаси сифатида жойнинг релефини ёпиштириш ва қоғоз 
ёки картонлардан қилинган ўсимлик ва ҳайвон моделларини макетда 
жойлаштиришни таклиф қилса бўлади. Макетнинг қисмлари техника 
меҳнати дарсларида бажарилиши мумкин. 
4- синфда “Ўлкамиз табиатининг хилма-хилиги” мавзусини
ўрганишда ўқувчилар қумтепа, дашт, чўлларнинг ўсимлик ва 
ҳайвонлари билан макет ҳамда моделларини, ўрганилган табииий
зоналардан истаганининг флора ва фаунаси апплекацияларини
тайёрлашлари мумкин. Бундай ишлар ўқувчиларнинг предметга бўлган
қизиқишларини оширади, улар тафаккурини фаоллаштиради,
ўрганилаётган ҳодисани кўргшазмали равишда тасаввур қилишга,
бинобарин, билимларни ишончли равишда мустаҳкамлашга ёрдам
беради. 


165 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling