Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Қабул қилиш - одам томонидан атроф олам жисмлари ва
ҳодисаларини сезгиларга бевосита таъсир қилишида акс
эттирилишидир. 
Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг қабул қилишини
ривожлантириш устида доимо иш олиб бориш керак, токи у мақсадга
йўналган ва ташкил қилинган кузатиш жараёнига айлансин. Сезгили
қабул қилишнинг ривожланган бўлишида табиатшунослик дарсларида
табиатшунослик тасаввурлари ва тушунчаларини тўғри шакллантириш
мақсадида қўлланиладиган кўргазмали қуролларга катта ўрин 
ажратилади. 
Табиатшунослик бўйича ўқув қуроллари ғоят хилма-хилдир.
Улардан бир хиллари (табиий жисмлар ва уларнинг кўргазмали
тасвирлари) дарсларда ўрганиш объекти ҳисобланади, бошқалари ҳизмат
кўрсатувчи ролни ўйнайди- уларни ўқувчилар ўрганмайдилар. Дарсларда
ўрганиш объектлар ҳисобланган қуролларни иккита гуруҳга: табиий
жисмлар ва ўқитиш учун махсус тайёрланган, жисм ва ҳодисаларнинг


172 
тасвирларига ажратиш мумкин. Табиий жисмларга тоғ жинслари,
металларн, тупроқ намуналари, ўсимликлар, ҳайвонлар киради. 
Кўргазмали қуроллар сатхли ( суратлар, диафильмлар) ва хажмли
(моделлар, макетлар, муляжлар) га ажратилади.Униси ҳам буниси хам 
ҳаракатсиз ва ҳаракатчан бўлиши мумкин. 
Кузатишларга яхшироқ рахбарлик қилиш учун ўқитувчи
ўқувчилар олдида улар эътиборини кузатилаётган нарсанинг ҳарактерли
ҳусусиятларига (катта-кичиклиги, шакли, ранги, асосий қисмлари,
ҳаракатланиш усули ва х.к), шунингдек, унинг бошқа нарсаларга 
ўхшашлиги ва улардан фарқига йўналтирувчи саволар қўядилар. 
Суратлар билан ишлаш методикаси. Табиатшуносликни ўқитишда 
ўқитувчи ўқувчиларга улар ҳали кзрмаган кўпгина объект ва ҳодисалар
тўғрисида маълумотлар беради. Бироқ энг жозибали ва қизиқарли
ҳикоя, агар у яхши суратда кўрсатилмаса, етарли, тўлиқ ва ёрқин
тасаввурлар бера олмайди. Фақат суратларни диққат билан қараб чиқиш 
табиий холдаги жисм билан танишишдагига яқин келадиган 
таассуротларни 
ҳосил 
қилиши 
мумкин 
Табиатшунослик дарсларида кўпинча деворий суратлар
ишлатиладики, улар бўйича фронтал синф иши олиб борилади. Йирик
суратлар бўлмаса, кичикроқ суратлардан фойдаланиш мумкин, уларни 
ҳар бир ўқувчига кўрсатиш керак. Аммо ўқитувчи қайси турдаги сурат
билан ишламасин, унинг мақсади-суратнинг табиатшунослик мазмунини
очиб бериш болаларда табиатшунослик билимларининг манбаи
сифатида ундан фойдалана олиш уқувини ҳосил қилишдир. 
Суратлар билан ишлашда уларнинг мазмунидан тўғри
фойдаланиш, болаларнинг кузатишларига тўғри раҳбарлик қилиш
керак. Табиатшунослик дарсларини тасвирлашда ( тасвирлар билан
таъминлашда) Ўзбекистон табитини мадҳ этган халқ рассоми Ўрол 
Тансиқбоевнинг суратлари бой имкониятлар беради. Маласан, қудратли
дарёнинг улкан манзарасини, жонажон жумҳурият қиёфасини
тасвирлаган “Сирдарё” манзара суратидан “Табиатда сув” мавзусини
ўтишда фойдаланиш мумкин. “Қорақум ГЕС”, “Жонажон ўлка”,
“Суғориш” ва бошқа замонанинг ҳаётий ҳис билан белгиланган
суратлари “Жонажон ўлканинг табиати” мавзусини ўрганишда яхши
тасвир бўлиб хизмат қилади. 
Расмларни кўришдан олдинги тааассуротларни ўчмаслиги учун
уларнинг сони кўп бўлмасин. Суратлар бир нечта бўлганда мазмунни
яхшироқ ўзлаштириб олишга ёрдам берувчи методик услуб- 


173 
таққослашдан фойдаланиш мумкин. Суратни дарслик билан ишлашга
ҳам қўшиш мумкин, масалан, дарслик матнидан суратнинг мазмунига
мувофиқ келадиган таърифлар танланади. Бундай топшириқ
ўқувчиларни суратга эътибор билан қарашга ва бир пайтнинг ўзида 
ўқилганларнинг мазмунини яхшироқ тушуниб олишга мажбур қилади. 
Сурат мазмунини ўқувчиларнинг ўзлари томонидан айтиб беришлари
уларда умумлаштириш уқувларини шакллантиради, кичик ёшдаги
мактаб 
ўқувчиларининг 
аналитик-синтетик 
фаолиятини
ривожлантиради. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling