Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
План, харита, глобус билан ишлаш методикаси
План, харита ва глобус юилан биринчи танишиш 4-синфдан бошлнади. Болаларни планни тушуниш ва ундан фойдаланишга ўргатиш учун уларни планнинг асосий элементлари билан изчил ва системали таништирувчи тайёргарлик машқларини ўтказиш керак. Планни тушунишга тайёрлашнинг биринчи босқичи-жойида ориентирлаш кўникмаларининг ўзлаштиришдир, навбатдагиси жойида масофяларни ўлчаш ва уларни чизмада тасвирлаш услубларини ўзлаштиришдир. Бунинг учун ўқувчилар кун ўртасидаги сояни кузатадилар, компас билан муомала қилишга ўрганадилар. Синф ва очиқ ҳавода машқ қилиб, улар асосий ва оралиқ йўналишларни аниқлашга одатланадилар. Глобус ер шакли, кун ва туннинг алмашиниши, йил фасллари, иссиқлик минтақалари тўғрисидаги материални тушуниш учун зарур. Харита ва глобус билан ишлашни бир-бирига уйғунлаштириш табиатшунослик бў йича билимларнинг тўғри ва чуқур бўлишини таъминлайди. Жуғрофий тушунчаларни шакллантиришда глобусдан фойдаланиш кўргазмали тасаввурлар ҳосил қиплишга ёрдам беради. ер шарини пиёда ёки транспорт воситасида айланиб ўтиш учун қанча вақт зарурлиги тўғрисидаги ахборот, агар шундай саёхатни глобусда кўрсатиш билан бирга бериб борилганда, ер шарининг катталигини характерлайдиган рақамларга қараганда айниқса анча яққолроқ бўлади. Экран воситалари билан ишлаш методикаси Экран воситаларига диафильм, диапозитив ва кинофильмлар киради (табиатшунослик программасида уларнинг рўйхати бор) Ўзбекистонда экран воситаси сифатида “Жонажон ўлка қушлари” диафильми ва “Чотқол қўриқхонаси” номли ҳужжатли фильм 174 чиқарилган. Бу қуроллардан 3-4-синфларда атроф олам билан танишиш ва табиатшунослик бўйича дарсларда фойдаланиш керак. Экран воситаларини намойиш қилиш учун экран қуйилган ва қоронғилатилган, махсус синфга эга бўлиш зарур. Диафильм ва кинофильмларни, диапозитивларни кўрсатишга сарфланадиган вақт дарснинг мавзуси, мақсади ҳамда типига боғлиқ. Намойиш қилиш пайтида қуйидаги талаблар бажарилмоғи лозим: ҳар бир кадрни қўриб чиқиш, тахлил қилиш ва фаҳмлаб олиш керак, бунинг учун ўқитувчи йўналтирувчи саволлар беради, уларга олинган жавоблар тўлдирилади,экрандаги барча ёзувларни албатта ўқиш зарур, диапозитивларни кўриш ўқитувчининг ҳикояси, харита бўйича иш, гербарийлар фойдали қазилмаларнинг намуналари ва бошқа қуролларни кўриб чиқиш, дарслик мақоласини ўқиш билан иалмашиб бориши зарур. Бир мартанинг ўзида кўп диапозитивларни кўрсатиш ярамайди, чунки бу хол болаларни чарчатиб қўяди. Ўқитувчи ҳикояси ва мақолани ўқишдан кейин олинган билимларни мустаҳкамлаш учун умумлаштирилган сухбат ўтказилиши лозим. Модел кўргазмали қурол сифатида Табиатшунослик дарсларида моделлар кўринишидаги ҳажмли тасвирлар ҳам кенг қўлланилади. Модел- бу нарса ёки қурилманинг барча тафсилотларини такрорловчи, уларга ўхшаш ҳажмли тасвирдир. Моделларнинг идрокий аҳамияти ғоят катта, чунки улар сатҳли расмлардан фарқ қилиб, ўрганилаётган нарса тўғрисида фазовий тасаввур беради. Табиатшунослик бўйича дастур материалини ўзлаштириб олиниши учун зарур бўлган моделларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга ер юзасининг шаклларнининг: тоғ, тепалик, дарё водийлари, дарё ва уларнинг ирмоқлари, ўпирилиш, жарларнинг жўғрофий моделлари киради. Бу моделлар, агар тасвири ифодаланган предмет экскурсияда ўрганилган бўлса, алоҳида аҳамият касб этади. Иккинчи гуруҳга ҳар хил қурилма ва иншоотлар: шахта, печи, сув ва шамол ҳаракатланувчилари кабиларнинг моделлари киради. Синф тахтасида ўқитувчининг расм чизиши Ўқитишнинг кўргазмали воситалари қаторига янги материални тушунтришни синф тахтасида график тарзида тасвирлаб кўрсатиш ҳам киради. Ўқувчилар тасвирни дафтарларига чизиб олиш билан уни беихтиёр эсда қолдирилади. Ўқитувчининг вазифаси- ўқувчиларга расм ёрдамида фақат муайян табиатшунослик тушунчаларини ҳосил қилишга 175 ёрдам беришгина эмас, балки уларни фикр юритишга, таҳлил қилишга, таққослашга, мулоҳаза юритишга, хулосалар чиқаришга ўргатиш ҳамдир. Бунинг учун дарсда меҳнатга қизиқиш холатини вужудга келтириш керак, бунга расм чизиш маълум даражада ёрдам беради. Расм чизиш, айниқса нутқи кучсиз ривожланган ўқувчилар учун фойдалидир, чунки уларнинг фикри расм воситасида вужудга келтирилган аниқ тасвирларга таянади. Доскадаги тасвирлар сифатида хомаки расм, схематик расм ёки оддий схемалардан фойдаланиш яхшироқдир. Синф тахтасидаги расмга равшанлик бериш учун уни рангли бўр билан чизиш маъқул бўлади. Бунда ўқувчилар ўқитувчи кетидан ижодий дафтарларига бажарилиши мураккаб бўлмаган расмларни чизиб борадилар. Аммо расм чизиш дарсда оз вақтни олиши ва мақсадсиз ишга айланмаслиги зарур. Схематик расмлар, масалан, дарсларда “Тепаликлар ва жарлар”, “Тоғлар”, “Тошкўмир”, “Нефт ва табиий газ” ва бошқа мавзулари бўйича дарсларда фойдаланилиши мумкин. ер юзасинингҳар хил шаклларини кўрсатиш учун доскага схематик кесма ва профили чизилади. Табиатшунослик материалларини ўзлаштиришда харита- схемаларини чизиш катта рол ўйнайди.уларни қўлланиш йўлида (уфқ томонларини аниқлашда) мактаб ховлисидаги нарсаларнинг жойлашишининг оддий расмини чизиш биринчи қадам бўлади. Картографик тасвирларни ўқувчилар томонилан ўзлаштирилишини текшириш учун харита-схемалардан фойланиш қулайдир. Бундай харита – схемалар фазовий тасаввурларни шакллантиради ва харитадаги объектларнинг ўзаро жойлашишини ўзлаштириб олишни осонлаштиради. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling