Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАВЗУ: Табиатшунослик ўқитиш воситаларидан ўринли фойдаланиш Машғулот ўтказиш тартиби
- Машғулот мазмуни
- Таянч тушунчалар
Назорат саволлари:
1. Табиатшунослик дарсларида қўлланиладиган кўргазмали қуролларнинг турларини санаб беринг. 2. Деворий суратлар билан ишлаш методикасининг хусусиятлари нимада? 167 3. План харитадан нима билан фарқланади? 4. Табиатшунослик дарсларида моделлаштиришдан қандай мақсадда фойдаланилади? 6. Қандай холатларда синф тахтасидаги расмлардан фойдаланиш мумкин бўлади? 7. Табиатшунослик бўйича дастур материали ўзлаштириб олиниши учун зарур бўлган моделларни неча гуруҳга ажратиш мумкин? 168 169 КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАВЗУ: Табиатшунослик ўқитиш воситаларидан ўринли фойдаланиш Машғулот ўтказиш тартиби: Табиатшунослик фани доирасидаги ютуқлар ва инновациялар билан танишиш. Машғулот мазмуни: Тажрибали ўқитувчи ёки мутахассис фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим муассасасининг бошланғич синф ўқитувчилари томонидан табиатшунослик фани дарс машғулотларини: кузатиш, ўрганиш ва тажриба алмашиш. Табиатшунослик фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар бўйича мутахассис томонидан ташкил этилган Табиатшунослик дарсларини таҳлил қилишда иштрок этишади. Режа 1. Кўргазмали қуроллар ва табиатшунослик дарсларида улардан фойдаланиш методикаси 2. Суратлар билан ишлаш. 3. План, харита, глобус билан ишлаш. 4. Экран воситалари билан ишлаш. 5. Синф тахтасида ўқитувчининг расм чизиш. Таянч тушунчалар: атроф табиат, ҳайвонлар ҳаёти, кузатиш, ҳосил, экинлар, план, харита, глобус, компас, шимол, жануб, ғарб, шарқ, тажриба, қўриқхона, қазилмалар, схема. Табиатшунослик дарсликлари ва улар билан ишлаш. “Атрофимиздаги олам” (1-2-синфлар) ва “Табиатшунослик” (3-4- синфлар) дарсликлари мақолаларининг мазмуни деярли ўлкашунослик принципи бўйича тузилган. Бу атроф табиатни унда кузатиладиган ҳар хил объект ва ҳодисалар ҳамда одамлар меҳнат фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқалар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш имкониятини беради. Дарслик билан ишлашда қуйидаги услублардан фойдаланилади: матн ( текст) билан ишлаш, савол ва топшириқлар билан ишлаш, дарсликлардаги расмлар билан ишлаш. Янги мавзуни тушунтириш ва олинган билимларни мустахкамлашда иш дарслик матни билан ўтказилади. У шундай тарзда боради: мавзу бўйича кириш суҳбати, ўқувчининг мақолани тўлиқ ёки қисмлари бўйича ўқиши, ўқилган мазмуни бўйича суҳбат, ўқитувчининг тушунтириши, янги атама ва номларни (ўқитувчининг доскага , ўқувчиларнинг дафтарларга) ёзишлари. Ўқитувчи ишга раҳбарлик қила туриб, унга барча ўқувчиларни жалб қилади, уларнинг жавобларини қизиқарли маълумотлар билан чуқурлаштиради ва 170 тўлдиради, сурат, диафимлар намойиш қилади. Шу асосда ўқувчиларда аниқ тасаввурлар ҳосил қилинади, улар тушунчани шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Дарслик устида мустақил ишлашни чуқурлаштириш учун ўқитувчининг олдиндан тайёрлаган топшириқлари масалан, таъриф ёки тушунчаларни топиш, саволга жавоб бериш, матнда баён қилинган табиат ҳодисаларини тушунтириш бўйича айрим матнлар ўқитилади. Алоҳида эътибор луғат ишларига ажратилиши зарур. Шу мақсадда тушуниш қийин бўлган сўзлар доскага ёзилади, орфограммаси таъкидланади, ёнига тушунтирувчи сўз қайд қилинади. Ўқув материалини фаҳмланган ҳолда эсда қолдириш учун ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг табиатшунослик луғатини бойитиш бўйича иш олиб бориш ҳам фойдалидир. Дарсликдаги ҳар бир мавзуга ўқув материали билан мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантирувчи, ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятларни рағбатлантирувчи ва йўналтирувчи саволлар ҳамда топшириқлар берилади. Савол ва топшириқлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Билимларни мустаҳкамлаш учун (Ўзбекистонда қандай ғалла ўсимликлари ўстирилади? Ғалла пояси нима деб аталади? Ғалланинг меваси нима? Тарвуз, ошқовоқ, яъни полиз экинларининг меваси бошқа ўсимликлар мевасидан нима билан фарқланади? Сизнинг жойингизда қайси қушлар зараркунанда ҳашаротларни қиради? Йиртқич қушлар қандай фойда келтиради? ) Мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун ( Нима учун ўсимликлар баргларини тўкади? Нима учун баргларнинг кузги ранги хира бўлади ? Ўсимликларни кўпайтириш нимага керак? Нима учун қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар? Нима учун ҳайдаш вақтида далада зағчалар кўп бўлади? Нима учун куз ойлари аста-секин совий бошлайди? Нима учун баъзи ҳайвонлар қишки уйқуга кетадилар?) Кузатиш ёрдамида олинган билимларни қўлланиш учун (Ғўза барглари ғалла ўсимликлари баргларидан нима билан фарқланади? Ғалла ўсимликлар пояси нима деб аталади? Ғўза мевасини нима деб аталади? Кўсак мевалар қандай рангга киради? Улар нима билан тўлган? Уруғлари нима билан қопланган? Ғўза уруғини толалардан тозаланг ва оқ қоғоз орасида олиб эзинг. Қоғозда нима қолди? Ҳар хил ғалла ўсимликлари меваларини қараб чиқинг. Донлари бир-биридан нима билан фарқланади?) 171 Табиатшунослик тушунчаларининг солиштириш учун (План харитадан нима билан фарқланади? Қушларнинг баҳордаги уларнинг бошқа фасллардаги хаётидан нима билан фарқланади? Ғалла ўсимликларининг меваларини қараб чиқинг. Уларнинг ўлчамини таққосланг. Ғўза баргларини қараб чиқинг. Буғдай, маккажўхори, шоли барглари билан таққосланг. Улар нима билан фарқланадилар? Бодрингни, помидор билан таққосланг. Улар бир-биридан нима билан фарқланади?) Дарсликдаги тасвирларга катта дидактик рол ажратилади. Улар мақолалар мазмуни билан чамбарчас боғлиқ ва ўрганиладиган материални билиб олиш манбаи бўлиб хизмат қилади, шунга кўра болаларни хар бир расмни диққат билан кўришга ва синчиклаб поёнига етишга ўргатиш керак. Дарсликдаги ҳар бир расмни ўқувчилар таҳлил қила олишлари керак. Бу иш матнни ўрганиш билан бир вақтда боради. Баъзан матнни ўрганишдан кейин ўтказилади, айрим ҳолларда эса матнни ўрганиш олдидан бўлади. Барча дарслик матнга мувофиқ келади, уларнинг мазмунини тушунтиради, аниқлайди ва тўлдиради. Расмларга берилган савол ва топшириқлар ҳам ғоят муҳимдир, чунки улар ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини йўналтиради ва синфда ҳамда уйда тасвирлар устида мустақил ишлашга ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар ва табиатшунослик дарсларида улардан фойдаланиш методикаси Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling