182
топтириш, ўқувчиларнинг меҳнат малака ва кўникмаларни
эгаллашга
қизиқишини шакллантиришдан ибортадир.
Ўқувчиларни меҳнатга амалий тайёрлаш. Ўқувчиларни меҳнатга
амалий тайёрлаш оседхбкфҳйб оддий асбоб ва мосламалардан фойдалана
билиш у ёки материалга маълум изчилликда ишлов бера олиш, ёъл
қўйилган хатони ўз вақтида аниқлаш ва тўғирлай
олиш хислатларини
таркиб топтиришдан иборат.
Меҳнатга амалий тайёрлашни фақат керакли билимлар базасида амалга
ошиши мумкин. У бошланғич синфларда бошланғич политехник
билимларга асосланади. Меҳнат таълимининг мазмунига мувофиқ
ўқувчилар мазкур ёш учун қулай бўлган
материалларга ишлов бериш,
қўлланиладиган оддий асбоб ва мосламалардан фойдаланиш малака ва
кўникмаларини эгаллайдилар. Оддий асбоб ва мосламалар махсус асбоб ва
мосламаларнинг бош асоси ҳисобланади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг меҳнат таълим-тарбиясиҳнинг
назарий ва амалий аҳамияти қуйидагича белгиланади:
- ёшларни ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитида бозор ва ахборот
технологияси ислоҳоти даврида касб-ҳунар танлаш, ташхис қилиш,
истиқболини белгилаш ҳамда шароитга мос бўлган самарали–методик
шакллари ва воситаларини ишлаб чиқиш;
- келажак авлодни бой-манавий ҳамда илмий ва умуминсоний қадриятлар
асосида камол топтиришнинг таъсирчан тарбия тизимини яратиш;
- илғор педагогик тажрибаларни халқ
педагогикасининг метод ва
воситаларини шахс комолотига қаратилган миллий-маънавий ва илмий
меъросини ўрганиш;
- кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг касб–ҳунарга қизиқишларини
тарбиялашда турли шакл ва методлардан фойдаланиш;
- кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунарга қизиқишларини
тарбиялаш жараёнида авлодлар илмий меъросларидан оқилона ва ўринли
фойдаланиш;
-
кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг касб ҳунар-турларига
қизиқишларини дарс ва дарсдан ташқари тадбирлар мажмуасида амалга
ошириш;
- ота-оналар билан меҳнат қаҳрамонлари, меҳнат
фахрийлари, тадбиркор
ва ишбилармонлар билан учрашувлар, баҳс-мунозара кечалари,
савол-
жавоб соатларини ўтказиш;
- меҳнат анъаналари асосида тадбирлар ҳамда музей ва устахоналарга
экскурсиялар уюштириш.
183
Меҳнат малака ва кўникмаларини шакллантириш қуйидагича асосий
босқичлардан таркиб топади:
а) бошланғич тушунча бериш.
б) меҳнат ҳаракатларини синов учун бажариш.
в) иш ҳаракатлари натижаси.
г) якуний хулоса чиқариш.
Меҳнат малакалари ва кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган
амалий ишлар фақат вақтга кўра тақсимланганда ҳамда
маълум тизим
асосида ўтказилгандагина ижобий натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: