181
таълими
асосида
амалий
машғулотларни
бажариш
лаёқатини
ривожлантириш.
Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси фани
педагогик фанлардан бири
бўлиб, фанининг асосий илмий изланишлари натижаларига таянган ҳолда,
илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаси билан бойитилган материаллар
асосида ёритиб беради. Ўқувчиларни меҳнатга
тарбиялаш ва уларни
бўлажак амалий фаолиятга тайёрлашда меҳнат малака ва кўникма ва
малакаларни
эгаллашларини
таъминлайди,
ўқувчиларни
меҳнат
фаолиятига, ижтимоий фойдали ишлаб чиқариш меҳнатини бажаришга
тайёрлайди.. Меҳнат таълимида меҳнатга психологик тайёрлик, меҳнат
фаолиятининг тўғри
мотивлари асосида тарбиялайди, шахснинг ҳар бир
онгли меҳнаткаш учун зарур бўлган сифатлари шаклланашида ёрдам
беради. Ўқувчилар ўртасида ёълга қўйилган ўзаро ёрдам эса, уларда
дўстлик, биродарлик, умумлашиш, жамоатчилик
каби фазилатларни
тарбиялайди. Шу билан бир қаторда билим, кўникма, малакаларини
ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар
асосида ижтимоий
муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиради .
Меҳнат таълими ва тарбиясининг мақсади – талабаларни бошланғич
синфларда меҳнат таълими фанининг мазмуни ва вазифалари, ўқитиш
усуллари, таълимий воситалар билан
таништириш ва уларни таълим
жараёнига тадбиқ этиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни
шакллантиришдир.
Меҳнат таълими ва тарбиясининг вазифалари - Бошланғич
мактабларда меҳнат таълими ва тарбиясининг асосий вазифалари
ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш, ўқитиш ва
умумтаълим мактабларининг
бошланғич синфларида касб танлаш изчиллигини такомиллаштириш.
Мехнат таълими орқали Ўқувчиларни меҳнатга ва касбга тайёрлаш
вазифалари бошланғич синфларда бутун таълим ва тарбия тизимида ҳамда
барча ўқув предметлари ёрдамида ҳал этилади. Бу ўринда меҳнат дарслари
етакчи рол ўйнайди. Бошланғич синфларда меҳнат таълимининг илк
тушунчалари,
малака
ва
кўникмалари
меҳнат
дарсларида
шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: