Тарбиявий вазифа – ўқувчиларнинг умуммеҳнат кўникмаларини
шакллантириш жараёнида маънавий-аҳлоқий, ақлий, жисмоний, эстетик,
экологик, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва тадбиркорлик сифатларини
шакллантириб бориш.
Ривожлантирувчи вазифа – ўқувчиларнинг касбгача тайёргарлигини
ривожлантириш, меҳнат таълими (технология) фанини мазмунини
такомиллаштириш орқали баркамол шахс бўлиб етишишига ёрдам бериш.
Ижодий вазифа – меҳнат таълими (технология) фанини жараёнида
касб-ҳунар асосларига оид билим, кўникма ва малакаларини замонавий
талаблар даражасида бўлишини таъминлаш учун ўқувчиларнинг мустақил
равишда ижодий фаолият юрита олиши.
Амалий вазифа – буюм, нарса, намуналар асосида зарурий
буюртмаларни амалда бажара олиш.
Бошланғич синфда меҳнат таълими (технология) фанини ёъналишлари
бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма – кетлиги
маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда таълим
муассасаси томонидан белгиланади.
1-4-синфлар учун
1. Қоғоз ва картон билан ишлаш
2. Газлама ва толали материаллар билан ишлаш
3. Табиий ва турли материаллар билан ишлаш
4. Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш.
Ҳар бир дарс машғулоти хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган
ҳолда ташкил этилади.
Ўқувчиларга меҳнат таълими (технология) фанини ёъналишлари
бўйича касблар турлари ҳақида ахборотлар берилади.
Мажбурий таълим муассасалари меҳнат таълими (технология) фанини
ўқитишда даражаларга ажратган ҳолда ўқитилиши белгиланди.
Бошланғич синфда меҳнат А-1 (1-4 синф) ўқувчиларни ақлий ва
жисмоний меҳнат турлари, касблар билан дастлабки таништириш, касб
танлашга тайёрлаш, меҳнатни қадрлаш, меҳнатга қизиқиш ҳамда
меҳнатсеварликни шакллантириш; табиий ва турли материаллардан
буюмлар, жиҳозлар, табрикномалар, ўйинчоқлар, ҳаракатланувчи
моделлар ясаш лаёқатини эгаллаш; А-1+ (1-4 синф) – меҳнат таълими
(технология) фанини бўйича халқ ҳунармандчилигининг бошланғич
элементлари
сингдирилган
турини
эгаллашнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |