Таянч тушунчалар: корреляция коэффициенти, Спирман ранглар корреляция коэффициенти, Пирсон корреляция коэффициенти
SPSS дастурининг «Анализ→Корреляции» амали юқоридаги барча коэффициентларни ва уларининг ишончлили даражасини бир вақтда аниқлаш имконини беради. Ишончлилик даражаси (ёки қийматдорлик даражаси) корреляциянинг ишончлилигини кўрсатувчи статистик ўлчовдир ва ўзгарувчилар орасидаги боғлиқликни шарҳлашда ундан фойдаланилади.
SPSS таҳрир ойнаси
SPSS кўрсаткичларни таҳлилини танлаш
Программанинг юқори қисмидаги меню қаторидан Analyze (Анализ) программасини танланг, сўнгра Descriptive Statistic (Описательная статистика) бўлимини, Frequencies (Частоты) программаси танланади. Расмдаги ҳолат чиқиши мумкин.
SPSS да частоталар таҳлили ойнаси . Statistics кнопкасини босинг.
Расмда кўрсатилган бўлимда белгиланг.
SPSS да тақсимланган статистик кўрсаткичларни бажариладиган вазифалар.
Ўртача ишонч интервалларини олиш учун Descriptive Statistic бўлимидан Explore (Исследования), сўнгра программасини танлашимиз керак бўлади, сўнгра Statistics (Статистические показатели) ни белгилаб, Descriptives (Описательные показатели) бўлимини танлаш керак бўлади Confidence interval for mean кўрсаткичи орқали ишонч даражаси танлаб олинади. Агар сиз ишонч даражасини танламасангиз ўзи автоматик равишда 95% ишонч даражаси танлаб олинади.
Нормал тақсимланишга мосликни текшириш учун EXCEL ойнасидаги кўрсаткични Data Editor кўрсаткичига қўйиш талаб қилинади. Программанинг юқори қисмидаги меню қаторида Analyze (Анализ) программасини танланг, Nonparametric Tests (Непараметрические тесты) бўлимини танлаш керак бўлади, сўнгра One-Sample Kolmogorov-Smirnov
Test (Одновыборочный тест Колмогорова – Смирнова) ҳолатини танлаш имконияти мавжуд. Чап томондаги кўрсаткичларни ўнг томондаги майдонга ўтказинг Test Variable List (список тестируемых переменных) булар таҳлилга ўтказинг. Normal (Нормальное распределение) ҳолатини белгиланг ва OK ни босинг.
SPSS программасидаги Колмогоров-Смирнов мезонини аниқлаш ойнаси.
График тасвирларни шакллантириш учун Frequencies ойнасидан Charts кнопкасини босиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |