Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogika va psixologiya fakulteti «psixologiya» kafedrasi


Download 3.67 Mb.
bet64/103
Sana08.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1695533
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103
Bog'liq
105777 PSIXOLOGIK TADQIQOTLARDA MA’LUMOTLARNI QAYTA ISHLASH 2020. UMK

11-мавзу. Ехcеl дастурида Стюдент t мезонини ҳисоблаш
Режа:

  1. Бир танлама учун t мезони. t мезонини ҳисоблаш формуласи. Маълумотларни тайёрлаш. Дисперсияни ҳисоблаш.

  2. t ва р-қийматларини ҳисоблаш. Натижаларни тақдим этиш. Боғлиқ бўлмаган гуруҳларда t мезонини ҳисоблаш.

  3. Олинган маълумотларни тақдим этиш.

  4. Такрорий ўлчовлар учун t мезони. Ҳисоблаш формулалари

Таянч сўзлар: тақсимотт қатори, дисперсия, стандарт оғиш, Стьюдент t мезони, гомогенлик.
Стьюдент t-мезони статистик таҳлилнинг параметрик усулларидан биридир. Шу сабабли ушбу усулни қўллашдан аввал солиштириладиган гуруҳлардаги маълумотларнинг ҳар иккаласининг ҳам нормал тақсимланишга мослигини текшириш мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари ушбу усулни қўллашга қўйиладиган талаблардан яна бири ҳар иккала гуруҳнинг танлама ҳажмлари 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Мабодо бирор бир гуруҳдаги маълумотлар нормал тақсимланишга мос келмаса ёки уларда қатнашган синалувчилар сони 30дан кам бўлса Манн-Уитни мезони ёки бошқа шунга ўхшаш нопараметрик усуллардан фойдаланиш зарур бўлади.
Стьюдент t-мезонининг бир неча хил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда уларнинг қўлланилиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

  1. Дисперсиялар гомоген ёки гомоген эмас деб топилган ҳолатлар.

  2. Танлама ҳажмлари тенг ёки турлича бўлган ҳолатлар.

Бошқача айтилса, тақсимланиш нормаллигини текширгандан кейинги босқичда, гуруҳлардаги дисперсияларнинг гомогенлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Дисперсияларнинг гомоген ёки гомоген эмас деб топилишига қараб у ёки бу вариантдаги Стьюдент t-мезонидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Юқорида айтилганларни хулосалаб айтиш мумкинки, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стьюдент t-мезонининг қуйидаги уч хил тури бирдек муваффақиятли равишда ишлатилиши мумкин:

  1. Дисперсиялар гомоген деб топилганда.

  2. Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама ҳажмлари бир хил бўлган тақдирда.

  3. Дисперсиялар ва танлама ҳажмлари турлича бўлган тақдирда.

    1. Ўртача дисперсияни аниқлаш




    1. Стьюдент t-мезонини ҳисоблаш формуласи




Расм. EXCEL да маълумотлар ойнаси


Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling