ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Немов Р.С. Психология. 3 книга. М-2003 Владос.
Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003. 10. Бююл А., Сёфел П. SPSS: искусство обработки информации. Анализ статистических данных и восстановление скрытых закономерностей. Москва, Санкт-Петер-бург, Киев, 2005. − 603 с.
10-мавзу. Маълумотларни таҳлил натижаларини график ҳамда жадвал усулида тақдим этиш (4 соат)
Режа:
Маълумотларни жадвал кўринишига келтириш
Айлантириш майдончалари ёрдамида ўзгарувчилар ва статистик кўрсатгичларнинг изчиллигини ўзгартириш.
Сатрлар ва устунларнинг ўринларини алмаштириш
Диаграммалар тузиш
Диаграммаларни таҳрир этиш.
Жиҳоз: Компьютер технологиялари, Ехсеl дастури SPSS дастури, мисоллар варақаси
Диаграмма - сонли жадвал кўринишида берилган ахборотларни кўргазмали намойиш этиш усулидир. Маълумотларни диаграмма шаклида намойиш этиш бажарилаётган ишни тез тушунишга ва уни тез хал қилишга ёрдам беради Жумладан, диаграммалар жуда катта хажмдаги сонларни кўргазмали тасвирлаш ва улар орасидаги алокадорликни аниклашда жуда фойдалидир.
Диаграммалар асосан сонлар билан иш юритади. Бунинг учун ишчи жадвал варағига бир неча сон киритилади, сўнг диаграмма тузишга киришилади.
«Мастер диаграмм» ёрдамида жорий килинган диаграммалар куриш учун усуллардан фойдаланилади.
«Гистограмма» тугмасини босилади,гистограмма танланиб Далее тугмасини босилади.
Мисол:
Еттинчи синф ўқувчиларининг гуманита фанлардан олган тест баҳолари: 54, 60, 46, 38, 54, 68, 50, 42, 47, 58, 40, 62, 61, 56, 64, 47, 34, 53, 44, 69, 48, 68, 60, 57, 74, 46, 51, 71, 65, 56, 60, 43, 59, 52, 58 ни ташкил этди. Ушбу баҳоларнинг тақсимот қаторини акс эттирувчи частоталар жадвалини тузинг. Алоҳида устунда ҳар бир интервалнинг чегараларини кўрсатиб ўтинг. Маълумотларни дастурга киритинг, натижаларни график усулларда намоён этинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |