МАРҒИЛОН ШАХАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ
“НАРГИЗ”
НОМЛИ 5-МТТ КАТТА ГУРУҲ ТАРБИЯЧИСИ ХАМЗАЕВА МУАЗЗАМОЙНИНГ
ИНСОН ГИГИЕНАСИ МАВЗУСИДАГИ МАШҒУЛОТ ИШЛАНМАСИ
ОЙ МАВЗУСИ - Болалар боғчаси.
Ҳафта мавзуси:”Мен ва менинг танам”.
Январь ойининг 3- ҳафтаси.
Гуруҳ: Катта.
Фаолият тури: Нутқни ривожлантириш.
Мавзу: "Инсон гигиенаси”.
Мақсад:шахсий гигиена хақида тассавурга эга бўлади,озодалик тартибга риоя этади Саломатликлари хақида қайғуришга ўргатиш.
Таълимий мақсад:Гигиенани кундалик хаётдага ахамятини тушиниб етади .мен ва менинг танам мавзусида сўз бойлигини ошириш.Бола нутқини мавзуга оид Ўзбек халқ мақоллари билан бойитиш.Диққат ва фикрлаш доирасини ошириш.
Тарбиявий мақсад:Даструмол,соч тароғ,тиш чоткалари каби буюмлардан фойдаланади, тоза сақлаш кераклигини англайди.
Ривожлантирувчи мақсад: Болалар учун мулжалланган гигиеник талабларга амал килишни ўрганади.Саломатлигига ва соғлом бўлишга доир фаолиятлар билан шуғилланиш малакаларини тарбиялаш.
Фаолият учун кераклик жиҳозлар: Кўргазмали қуроллар, мавзуга мос расмлар, мавзуга мос буюмлар [соч тароги ва тиш чоткаси]
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи:Салом болалар!
Болалар:(Салом)
Тарбиячи: Биз бугунги ўйинимизни бир ажойиб шеър билан бошлаймиз.
Хар кун эрталаб,
Баданни тарбиялаб.
Ойнага қарайман,
Сочларимни тарайман.
Сунг озода буламан,
Ва боғчага бораман.
Тарбиячи: Болалар шахсий гигиена бу?
Болалар:Озодаликка риоя қилиш .
Тарбиячи: Болалар шахсий гигиена қоидаларини биргаликда санаймиз ?
Болалар :(Тишларимизни хар куни ювиш)
Тарбиячи: Тўғри,тишларимизни бир кунда неча марта тозалаймиз.
Болалар:(2 Марта эрталаб ва кечқурун)
Тарбиячи: Баракалла, оғиз бўшлиғини тоза тутиш факат тишларни соғлом бўлишини таъминлабгина қолмай балки ички аъзоларнинг касалликларини олдини олади.
Яна нималарни мисол келтирсак бўлади?
Болалар:(Юз қўлларни хамиша тоза тутиш)
Do'stlaringiz bilan baham: |