Номоддий активларнинг ҳисоби Номоддий активларнинг моҳияти
Инвестицияларни киритишнинг қиймат ва ҳиссали қатнашиш
Download 76.26 Kb.
|
4-дарс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобланади
- Ҳисоблан
- Киритилмайди
- Вужудга келади
- Келиб тушади
- Камаймайди
- Ўзгармайди
Инвестицияларни киритишнинг қиймат ва ҳиссали қатнашиш
усулларининг бир –биридан фарқлари
Жадвалдан кўриниб турибдики, инвестицияларни киритиш вақтида ҳар иккала усулда бир ҳил қиймат асос қилиб олинади. Бу қиймат бўлиб инвестицияларни киритишнинг жорий қиймати ҳисобланади. Ҳар иккала усулда ҳам дивидендларнинг келиб тушиш эҳтимоли бир. Қолган барча таққослаш белгилари бўйича қиймат ва ҳиссали қатнашиш усуллари бир –биридан фарқ қилади. Жумладан, қиймат усули дивиденд ҳисоблашни кўзда тутса, ҳиссали улуш унинг ўрнига фойдани акциялар сонидаги ҳиссага қараб ҳисоблашни кўзда тутади. Ҳиссали улуш усули ҳисобланган фойдани инвестициянинг жорий қийматига киритишни, яъни уни капиталлаштиришни кўзда тутса, қиймат усули ҳисобланган дивидендни капиталлаштиришни кўзда тутмайди. Қиймат усули ҳисобланган дивиденд бўйича дебиторлик қарзни вужудга келишини ҳисобда акс эттиришни талаб этса, ҳиссали улуш усулида ҳисобланган фойда бирданига капиталлаштирилганлиги учун дебиторлик қарз вужудга келмайди. Ҳиссали улуш усули ҳисобланган дивиденд ҳақиқатда келиб тушгандан кейин унинг суммасини инвестициянинг капиталлаштирилган қийматидан камайтиришга олиб боришни таъқазо этса, қиймат усулида бундай камайтириш умуман кўзда тутилмайди. Қиймат усулида инвестицияларнинг дастлабки жорий қиймати умуман ўзгармайди, чунки ҳисобланган дивидендлар даромад сифатида алоҳида тавсифланади. Ҳиссали улуш усулида эса инвестициянинг дастлабки жорий қиймати ҳисобланган фойда ва ҳақиқатда келиб тушган дивидендларнинг суммалари ўртасидаги фарқга (бизнинг мисолимизда 300000 сўм = 600000 – 300000) ошади. Download 76.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling