Номоддий активларнинг ҳисоби Номоддий активларнинг моҳияти


Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари-


Download 76.26 Kb.
bet2/10
Sana07.01.2023
Hajmi76.26 Kb.
#1081347
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-дарс

Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари- бу корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёхуд рамзлар, масалан «Кока-Кола», «Нексия», «Сони», «Хон» ва шу кабилар. Эгалик қилиш мақсадида ушбу савдо маркалари, савдо белгилари ва саноат намуналари давлат рўйхатидан ўтқазилиши мумкин. Рўйхатдан ўтқазилган белгилар, рамзлар бўйича эгалик ҳуқуқи қонун асосида ҳимояланади.
Дастурий таъминот - бу замонавий компьютерларда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни олиб бориш бўйича яратилган дастурлар, алгоритмлар тўплами.
Франчайзлар – бу янги формула ва алгоритмларни, технологияларни, ташқи кўриниш ва белгиларни қуллаш бўйича ҳуқуқ. Ушбу ҳуқуқ франчайзга (фойдаланиш ҳуқуқини олувчи) франчайзор (фойдаланиш ҳуқуқини берувчи) томонидан махсус франчайз шартномаси асосида берилади. Масалан, кетчуп ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини «Балтимор-Челек» қушма корхонасига «Балтимор» холдинг компаниясидан франчайз шартномаси асосида олган.
Гудвил - бу корхонанинг соф активларини сотиб олиш қиймати ва бозор қиймати (ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати) ўртасидаги фарқ бўлиб, у фақат биринчи қиймат иккинчисидан ортиқ бўлганда вужудга келади. Масалан, сотиб олинган корхонанинг қиймати 40 млн. сўм, унинг активларининг бозор қиймати ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати –45 млн. сўм, корхонанинг мажбуриятлари –8 млн. сўм. Бу ҳолда, сотиб олинаётган корхонанинг соф активларининг ҳаққоний (бозор) қиймати –37 млн сўм (45-8) бўлади. Ўртадаги 3 млн. сўмлик (40 –37) фарқ сотиб олувчи корхона учун гудвил ҳисобланади. Гудвил юқори нархларда сотиб олинган активларни келгусида катта даромад келтириши мумкинлиги аниқ бўлган ҳолларда самарали ҳисобланади.
Ташкилий харажатлар – бу корхона таъсисчиларининг уни ташкил этиш бўйича сарфлаган харажатлари, масалан корхонани таъсис хужжатларини ишлаб чиқиш, давлат рўйхатидан ўтқазиш, муҳр ва штампни тайерлаш, банкдаги ҳисоб рақамини очиш ва бошка шу каби ташкилий ишларга сарфланган харажатлар. Бу харажатлар , одатда, таъсисчи (лар ) нинг шахсий маблағлари эвазига корхона иш фаолиятини бошлагунга қадар қилинади. Қонун хужжатларига мувофиқ ташкилий харажатлар таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссаси сифатида тан олиниши ва қабул қилиниши мумкин.
Юқорида номлари ва тавсифи келтирилган номоддий активларнинг барчаси (гудвил ва ташкилий харажатлардан ташқари) сотиш, алмаштириш, бериш объекти бўлиб ҳисоблананиши мумкин.

Download 76.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling