Номоддий активларнинг ҳисоби Номоддий активларнинг моҳияти


Биринчидан, киритилган инвестициянинг жорий қиймати келгуси йиллар учун ҳам ўзгаришсиз қолади; Иккинчидан


Download 76.26 Kb.
bet7/10
Sana07.01.2023
Hajmi76.26 Kb.
#1081347
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-дарс

Биринчидан, киритилган инвестициянинг жорий қиймати келгуси йиллар учун ҳам ўзгаришсиз қолади;
Иккинчидан, жорий қиймати ўзгаришсиз қолган инвестициялар келгусида ҳам дивиденд кўринишида фойдани олиш манбаи бўлиб қолади;
Учинчидан, инвестор киритган инвестицияси сабабли инвестицияни қабул қилган корхонага аҳамиятли таъсир ўтқаза олади, лекинда ҳеч қачон унинг устидан назоратчи ҳисобланмайди.
Қиймат усулини қўллашнинг чегараси йўқ. Уни чет эл капиталига эга бўлган корхоналарга, қарам хўжалик жамиятларига, давлат ва жамоатчилик ташкилотларига инвестицияларни киритишда кенг ишлатиш мумкин.
Ҳиссали қатнашиш усули. Ушбу усул киритилган молиявий инвестицияларнинг дастлабки жорий сотиб олиш ёки киритилиш қийматига дивиденд кўринишидаги фойданинг таъсир ўтқазиш тамойилига асосланади. Бунда олинадиган фойда суммаси уни келиб тушиш вақтидан олдин киритилган инвестициянинг жами капиталдаги ҳиссасига қатьий пропорционал ҳисобланади. Ҳисобланган фойда суммаси бир вақтнинг ўзида киритилган инвестициянинг жорий қийматини кўпайтиришга олиб борилади. Кейинчалик ҳисобланган фойданинг ҳақиқатда келиб тушган суммаси ҳисобот даври учун киритилган инвестицияга доир дивиденд сифатида тан олинмайди, балким инвестициянинг ҳисобланган фойда суммаси эвазига оширилган қийматини қайтарилиши деб талқин этилади. Ҳисобланган фойда суммасини олдиндан инвестиция қийматига киритилиб капиталлаштирилиши инвестициядан олинган фойда бўйича дебиторлик қарзини вужудга келтирмайди.
Демак, юқоридагилар хулоса қилганда, ҳиссали қатнашиш усулининг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчидан, инвесторнинг киритган инвестициясининг жорий қиймати инвестицияни қабул қилган корхонанинг эришган соф фойдасидаги қатъий ҳисса суммасига доимо ошиб боради, яъни ҳисобланган фойда суммаси бирданига капиталлаштирилади;
Иккинчидан, ҳақиқатда келиб тушган фойда дивиденд сифатида тан олинмайди, балким инвестициянинг қийматини камайтиришга олиб борилади
Учинчидан, жорий қиймати ўзгарган инвестициялар келгусида ҳам қўшимча фойда олиш манбаи ва бунинг эвазига киритилган инвестицияларнинг қийматини ошириш воситаси бўлиб қолади;
Тўртинчидан, инвестор киритган инвестицияси сабабли инвестицияни қабул қилган корхонага аҳамиятли таъсир ўтқаза олади, лекинда ҳеч қачон унинг устидан назоратчи ҳисобланмайди.
Ҳиссали қатнашиш усулини қўллашда ҳам маълум чегаралашлар белгиланмаган. Уни чет эл капиталига эга бўлган корхоналарга, қарам хўжалик жамиятларига, давлат ва жамоатчилик ташкилотларига инвестицияларни киритишда кенг ишлатиш мумкин.
Инвестицияларни киритишнинг юқорида тавсифланган икки усулини бир- биридан фарқли жихатлари тўғрисида тўлиқ тасаввур олиш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқайлик.
Мисол: «А» корхона «Б» корхонанинг 1000 дона акциясини 5000000 сўмга сотиб олди дейлик, бу «Б» корхонасининг жами акцияларининг 20% ни ташкил қилади. Ҳисобот йилида «Б» корхона 3000000 сўм соф фойда олди. Фойдани тақсимлаш қарорига мувофиқ «Б» корхона «А» корхонага 300000 сўм дивиденд тўлашни эълон қилди ва уни «А» корхона счётига ўтқазиб берди.
«А» корхона томонидан инвестицияларни киритилиши, олинган фойда ва дивидендларнинг суммалари, уларнинг инвестицияларнинг жорий қийматига таъсири, инвестиция фаолиятидан олинган даромадлар бўйича вужудга келадиган дебиторлик қарзларнинг ҳолати юқорида келтирилган усулларда қандай мазмунга эга?
Ушбу саволларга жавоб топиш учун, шунингдек қиймат ва ҳиссали қатнашиш усулларини фарқ қиладиган жиҳатларини аниқ сонлар билан ифодалаш учун қуйидаги жадвални тузамиз:



Download 76.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling