Нон ишлаб чиқариш технологияси
Download 29.64 Kb.
|
Non ishlab chiqarish
Сут махсулотлари. Озиқлик қимматига кўра, сутнинг ўрнини хеч қайси махсулот боса олмайди. Шунинг учун сут табиат яратган ажойиб озуқа саналади. Сут ва сут махсулотлари инсон организми томонидан енгил ва осон ўзлаштирилади.
Сутнинг оқсил моддалари тўлиқ қийматли аминокислоталардан иборат. Сутда 2-4% казеин, 0,1% глобулин ва 91 % бошқа оқсиллар мавжуд. Қаймоқ сепараторлар ёрдамида сутни қаймоқ ва ёғсиз сутга ажратиш жараёнида олинади. Қаймоқнинг таркибида ёғдан ташқари 2.5-3.4% оқсил 3.0-4.2% лактоза, 0.4-0.6% минерал моддалар ҳам мавжуд. Унда ёғ миқдори қанчалик кўп бўлса, бошқа таркибий қисмлари шунчалик кам бўлади. Қаймоқнинг хақиқий қисми сметана ва сариёғ ишлаб чиқаришга, ёғлилиги 10-20% бўлган қаймоқни эса бевосита истеъмол қилишга жўнатилади. Қаймоқни кавлаш вақтида кўпик ҳосил қилиш ҳисобига хажмини ортиши ҳусусиятидан қандолатчилик саноатида фойдаланилади. Қаймоқ сарғиш оқ рангда бўлиши керак. Консистенцияси бир жинсли, ёғ ва оқсил қумалоқларсиз, таъмига эга, тоза бўлиши керак, Ёғлиги 10% бўлган қаймоқнинг кислоталилиги 19Т дан, ёғлиги 20.18 ва 35% бўлган қаймоқнинг кислоталилиги эса 17Т дан ошмаслиги керак. Сут консерваларнинг хоссалари ва яхши сақланиши, уларни бевосита овқатланишда, нон билан, қандолат ва макарон маҳсулотлари билан таъминлашда фойдаланиш имконини беради. Қуруқ сут ва қаймоқ икки йўл билан: юпқа клёнкали ва пуркаш усулида тайёрланади. Қуруқ сут маҳсулотларига табиий ва ёғсизлантирилган қуруқ сигир сути, қуруқ қаймоқ ва бошқалар таалуқлидир. Қуруқ сут махсулотлари оқ, сарғиш тусли кукундан иборат бўлиб, пастеризацияланган сутнинг хиди ва таъмига хос бўлган тоза хид ва таъмга эга. Қуруқ сут ва махсулотларининг намлиги герметик қадоқланганда 4-5%дан, герматик бўлмаган қадоқлашда 7% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Новвойлик ва қандолатчилик саноатида хом ашё сифатида сут зардоби ва ундан тайёрланган турли хил махсулотлар фойдаланилади. Сут зардоби творог ва пишлоқ ишлаб чиқаришнинг иккиламчи махсулоти ҳисобланади. У оч сариқ ранга, ўзига хос нордон таъм ва хидга эга бўлган суюқликдир. Маргарин. Маргарин асосан бир неча ёғ турлардан иборат аралашма бўлиб, у хайвон ва ўсимлик ёғларига қаймоқ, сут ёки сув қўшиб тайёрланади. Мазаси ва хиди жихатидан сариёғга яқин туради. Саноатда сутли ва қаймоқли маргаринлар ишлатилади. Корхонага маргарин бочкалар ёки яшикларда келтирилади. Маргаринни сақлаш муддати 4-10 С хароратда 45 кун,0-4 С да 60 кун ва 0 С дан паст хароратда 75 кун суюқ маргариннинг сақлаш муддати 2 кун. Download 29.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling