Нон ишлаб чиқариш технологияси


Download 29.64 Kb.
bet8/8
Sana10.02.2023
Hajmi29.64 Kb.
#1185051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Non ishlab chiqarish

Олтинчи босқич – махсулотни сақлаш ва сотув расталарига жўнатиш жараёнларини қамраб олади. Печкада пишиб чиқаётнон лентали транспортерлар орқали циркулацион столларга узатилади, у ердан нонлар ёғочли лотокларга тахланадию. Бу лотоклар харакатланадиган ва гонекаларга жойланади, вагонеткалардаги нон махсулотлари савдо тармоқларига жўнатилгунча нон сақловчи омборларда сақланади. Нон махсулотларини тахлаш, сақлаш ва жўнатиш ишларига қўйиладиган талаблар стандарт меъёрларда балгиланган.
Ишлаб чиқарилган нон махсулотларини корхонада сақлаш муддати белгиланади, бунда нонни янгилигини сақлаш мухим ахаимятга эга. Сақлаш муддати печкадан чиқишидан бошлаб то “Иссиқ нон” дўконларига жўнатгунча давом этади. Корхонада ёки дўконда сақланиш муддати ўтиб кетган нон махсулотлари брак ҳисобланади ва талқон, сухари уни каби махсулотлар олиш учун қайта ишланади.
Пишиб чиққан иссиқ нонлар совиши натижасида вазнини йўқотиши (усушка кузатилади, яъни махсулот намлигининг бир қисми буғланиб вазнини камайишига олиб келади. Вазнини йўқотилиши иссиқ нон билан совиган нон оғирликлари орасидаги фарқ орқали аниқланади. Бу жараён маҳсулот намлиги билан атроф мухитдаги ҳавонинг нисбий намлиги мувозанатлашгунга қадар давом этади. Махсулот тури сақланиш муддати ва шароитига қараб, нон махсулотларида оғирликнинг камайиши 1-3% ни ташкил қилади.
Сақлаш давомида нонни устки қисмини қотиб қолиш ҳолати юзага келади. Пишгандан сўнг бир неча соат ўтгандан кейин ноннинг устки қисмлари қаттиқ, уқаланувчи ҳолатдан юмшоқ эластик ҳолатга ўтади. Нон мағизининг эзилувчанлиги камаяди, ушоқланувчанлик ортади. Нон махсулотлари 0-25 С хароратда сақланаётган бу жараён интенсив кечади. Хароратни 7 С га тушурсак бу жараённи секинлашади. Нон махсулотларининг янгилигини сақлаб туриш мухим ахамиятга эга. Нон ишлаб чиқариш корхоналари кеча – кундуз узлуксиз ишлаганлиги туфайли кечки сменада тайёр бўлган нон махсулотлари 10-12 соатдан кейин харидорларга етиб боради. Шунинг учун уларни янгилигини сақлаш учун полиэтилин пакетларга қадоқлаш хозирги кунда кенг амалага оширилмоқда.
Полиэтелин пакет ноннинг янгилигини, таъми, хушбўйлиги ва юмшоқлигини 2-3 сутка давомида яхши сақланишига ёрдам беради. Нон маҳсулотларини қадоқловчи материаллар маълум мустахкамликка эга, инарт, махсулотларга нисбатан зарарсиз бўлиши керак.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, жумладан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига, истеъмолчиларда қолипли нон маҳсулотининг стандарти, ушбу маҳсулотни харид қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шунга мувофиқ қўмита томонидан “Ўзстандарт” Агентлиги билан биргаликда истеъмолчилар учун кичик бир маълумотни тайёрланди.
Унда қайд этилишича, қолипли нон маҳсулоти республикамизда “Ўзстандарт” агентлигининг 27.03.2017 йилдаги МТР-8 – сонли Қарори билан тасдиқланган “Нон ва макарон маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Махсус техник регламент (MTR.008-2017) ҳамда ГОСТ 27842-88 стандарти асосида ишлаб чиқарилади.
Мазкур меъёрий ҳужжатларда қолипли нон маҳсулотини ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш бўйича талаблар берилган.
Қолипли нон маҳсулоти ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши зарур:
– шакли – қолипли нонга мувофиқ шаклга эга бўлиши, ортиқча қисм бўртиб чиқмаган бўлиши лозим;
– ташқи кўриниши – сезиларли ёриқлар, ортиқча шакллар бўлмаслиги лозим;
– ранги – оч-сариқ рангдан тўқ-жигарранггача бўлиши лозим, бошқа ранглар бўлишига йўл қўйилмайди;
– ички қисм (мякиш) кўриниши – яхши пишган бўлиши ва эластик бўлиши, бармоқ билан енгил босилганда ўз шаклига қайтиши лозим.
– таъми ва ҳиди – нон маҳсулотининг одатий таъми ва ҳиди бўлиши ва ортиқча таъм ва ҳидлар бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, нон маҳсулотларининг сақлаш шароитларига ҳам эътибор бериш зарур. Бунда, сақлаш жойида нон маҳсулотларига бошқа маҳсулотлар аралашмаслиги, сақлаш жойи тоза бўлишига эътибор бериши керак.
ГОСТ 27842-88 стандартининг 1.2.1-бандига асосан қолипли нон маҳсулоти 0,5 кг дан 1,1 кг гача массада ишлаб чиқарилиши мумкин. Бугунги кун амалиётида қолипли нон асосан 05-0,6 кгда ишлаб чиқарилмоқда (маҳсулотнинг оғирлиги фарқи камайиш тарафига бир маҳсулотнинг белгиланган оғирлигига нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги керак).
Бундан ташқари, истеъмолчилар қолипли нон харид қилишда сотилаётган қолипли нонни техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги эслатиб ўтамиз.
“Нон ва макарон маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Махсус техник регламент (MTR.008-2017) нинг 36 бандига асосан, нон ва макарон маҳсулотларининг ҳар бир партияси сотилаётганда, мазкур техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан жўнатилиши шарт.
Download 29.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling