Нон ишлаб чиқариш технологияси


Download 29.64 Kb.
bet6/8
Sana10.02.2023
Hajmi29.64 Kb.
#1185051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Non ishlab chiqarish

Биринчи босқич – Корхоналарга келаётган қуруқ ёки эритилган ҳолатдаги ҳом ашёларни омборхоналар ва хажмли идишларга маълум шароитларда қабул қилиш ва сақлашни қамраб олади. Ун нон заводига компрессорлар билан жиҳозланган ун ташиш машиналарда келтирилади ва маҳсус силосларга қабул қилинади. Бу ерда ун 7 кун сақланади ва етилади. Туз каби бошқа хом ашелар кичик новвойхоналарга соғма ҳолда келтирилиб, уч секцияли маҳсус резервуарларда эритилади, маълум муддат тиндиралади, фильтрланади ва суюқ ҳолда сақланади. Туз эритмасининг концентрацияси -26% зичлиги -1.19 г/л бўлиши керак .
Прессланган хамиртуришлар яшикларда келтирилиб, 0-4 С ҳароратда 3 сутка мобайнида музлатиш камераларида сақланади. Шакар нон заводига қуруқ ҳолда қопларда ва зичлиги 1, 2, 3 бўлган эритилган ҳолда иситилган цистерналарда келтирилади. Сўнгра зангламас пўлатдан ясалган идишларга қуйилади ва эритма ҳолатида сақланади.
Маргарин ва бошқа ёғлар каробкаларда, ҳамда автоцистерналарда маҳсус аралаштиргич ва маълум даражани сақлаб турадиган иситиш қопламли идишларда келтирилади.
Иккинчи босқич – Хом ашёларни ишлаб чиқаришга тайёрлашдан иборатдир. Сақланаётган ун хар хил аралашма ва металл заррачаларидан тозалайдиган элак ва магнитдан иборат бўлган “Винклар маркали элаш мосламасидан ўтказилади. Хамиртуришни ошириш учун махсус идишларда қайнатма тайёрланади ва 30 С хароратда 1-2 соат давомида оширилади. Шакар ишлаб чиқаришга қиём ҳолига келтирилади. Қолган хом ашёлар хам ювилиб тозаланиб ишлаб чиқаришга келтирилади.
Учинчи босқич – хамир тайёрлаш ҳисобланади. Хамир тайёрлаш – нон махсулотларини ишлаб чиқаришда муҳим жараён бўлиб, кейинги технолгик босқичлар ва ноннинг сифати шу жараёнга бевосита боғлиқ бўлади. Хамир турушлардан асосий мақсад маълум миқдордаги ун сув, хамиртуриш, туз ва бошқа компонентларни аралаштириб бир хил таркибли аралашма ҳосил қилишдан иборатдир. Хамир тайёрлаш жараёни “Винклер” маркали хамир қориш машинасида амалга оширилади. Хамир қориш учун сув дозатор орқали дежага (хамир қориладиган қозонга) узатилади. Қолган хом ашёлар махсус ўлчамли челаклар билан қопланади. Хамир 10 дақиқа давомида интенсив аралаштириб қорилади.
Хамир тайёрлашда уни бижғиш учун яхши шароит яратиб беришга ҳаракат қилинадиШирин таъмли, яхши ғовакли нон тайёрлаш учун хамир оширилади. Хамир уч хил йўл билан оширилади: биокимёвий, кимёвий ва механик усуллар. Биокимёвий усулда хамирга ачитқилар қўшилади, улар хамир таркибидаги қанд моддаларни спирт ва углерод IV-оксидгача парчалайди.
Кимёвий усулда хамирга ичимлик содаси, аммоний карбонат тузи ва бошқа қўшимчалар қўшилади. Улар пишиш жараёнида юқори харорат таъсирида парчаланиб хамирни оширувчи углерод IV-оксидини ҳосил қилади. Механик усулда эса хамир махсус мосламада углерод IV-оксиди газнинг босими остида қорилади. Бу жараёнда ғовакланган хамир массасига шакл берилади ва пиширишга юборилади.

Download 29.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling