«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа


Download 0.59 Mb.
bet40/46
Sana20.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1284920
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46
Bog'liq
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)

Дейктик белгилар - ишора қилувчи лингвистик бирликлар, уларга олмош ва равишлар киради.
Дескриптив бўлмаган сўзлар(descriptive - тасвирий)-бундай сўзлар объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни бевосита номламайди, балки уларга ишора қилади. Индикатив бўлмаган сўзлар ҳам худди шундай, номлаш хусусиятига эга бўлмайди, ишора қилиш вазифасини бажаради.
Дескриптив сўзлар - объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларни аниқ денотатив маъно билан ифодалайди Бунинг учун нутқ вазиятининг кераги йўқ. Индикатив сўзлар ҳам ҳудди шундай.
Диктал маъно - синтактик бирликлар воситасида ифодаланган объектив мазмун, жумладаги асосий ҳукм - пропозиция.
Диалектика [юн.dialegomai - суҳбатлашяпман, суҳбат олиб боряпман] – суҳбат методига асосланган объектив ҳақиқатни излаш.
Диалектика [юн.dialektike - баҳс қилиш санъати] - табиат, кишилик жамияти ва тафаккур тараққиётининг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан; абадий ҳаракат қиладиган ва ўзгариб турадиган табиат ва жамият ҳодисаларини, улардаги зиддиятлар, қарама-қаршиликлар курашини очиш йўли
Иллокутив акт ( illokutionari акт) қайсидир ифодани талаффуз қилиш жараёнидаги коммуникатив мақсад, коммуникатив ният. Cўзловчи нутқига хос коммуникатив ниятнинг ошкора ва яширин шакли.
Иллокутив куч - сўзловчининг вербал ва новербал имконияти.
Имплицит ифода - шаклан йиғиқ, мазмунан ёйиқ (яширин) ифода.
Информема -турли сатҳга оид лингвистик воситаларнинг рационал, интелектуал ахборот ифода этувчи кўринишлари.
Йиғиқ вербал шакл - сўзловчи нияти яширин берилган матн.
Кинесика(грек. kinesis - ҳаракат) – имо-ишора, мимика ва пантомимога хос муҳим ҳаракат йиғиндиси бўлиб, новербал восита компонентлари қаторига киради. Адресат гавда ҳаракатлари билан боғлиқ маъно ифодалаш усулларидан бири.
Комиссив акт - сўзловчи нутқига хос мажбурият акти (эртага келаман - ваъда акти).
Коммуникатив тактика - сўзловчининг фикр ифодалаш усули.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling