Контекст (лат. contextus - яқин алоқа, бирикиш, қўшилиши) - мазмун жиҳатидан тугалланган, ўз таркибидаги сўз ва ибораларнинг маoноларини белгилашга имкон берадиган нутқ парчаси. Контекст нутқ вазиятини ҳам қамраб олади.
Каузатив - Ҳаракатнинг бажарилиши учун сабаб, қўзғаш маъносига эга бўлган. Мас., каузатив феъл ( ҳайдамоқ, мажбур қилмоқ)
Коммуникация – (лот.communicatio–хабар, алоқа) Бирор мазмуннинг тил воситалари билан берилиши, хабар қилиниши.
Литота [ юн. Litotes - оддийлик ] - нутқда нарса-ҳодисанинг белгисини кичрайтириб, заифлаштириб тасвирлаш усули.
Лексопрагматика- айнан Лексик прагматика.
Локутив акт ( locution - талаффуз) маълум товуш ва сўзларни ўша тил қонун-қоидалари ва грамматикасини ҳисобга олган ҳолда талаффуз қилиш, шу асосда ифодани мазмун ва референция билан таъминлаш.
Матн - ўзида контекст ва нутқ вазиятини ифода этган мазмун ва шакл бирлиги.
Ментал акт - сўзловчи назарда тутган коммуникатив ният билан тингловчи тасаввурининг ўзаро мослиги, яъни вербал ифода воситаси билан тингловчи тасаввурига кира олиш.
Модал маъно - маълум лингвистик воситалар ёрдамида баён қилинган пропозицияга сўзловчи муносабати.
Морфопрагматика - айнан морфологик прагматика.
Метафора [ юн. Metaphora - кўчириш ] нарса-ҳодисанинг ўзаро ўхшашлигига асосланган кўчим турларидан бири. Ўзбек мумтоз адабиётидаги истиора. Масалан,” Шу бир бало бўлиб, ўлиб-нетиб қолмай-да. Хотин у ёқда касал, жўжаларнинг ҳоли нима кечади? “( С.Аҳмад ) Тил метафоралари билан нутқ метафораларини фарқлаш лозим: тил метафоралари номи йўқ нарсаларни номлагани учун уларда эмоционал-экспрессивлик акс этмайди, нутқ метафораларида эса нутқ объектига нисбатан ижобий ёки салбий муносабат англашилиб туради, улар нутқ предметини баҳолайди; унинг энг муҳим хусусияти номи бор нарсани қайта номлашидир.
Метонимия [ юн. Metonimia - қайта номлаш ] - нарса-ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигига асосланган кўчим турларидан бири. Масалан, Ишга кетаётганида, кампир эртароқ қайт, санғиб юрма, томоғинг совиб колади, деб тайинлади ( С.Аҳмад )
Нутқ - тафаккур қилиш ва фикрлашувда тилдан фойдаланиш жараёни; жамият томонидан ишланган ўзаро фикр алмашув воситасининг индивидуал шаклий кўриниши. Нутқ - ички нутқ, ташқи нутқ, диалогик нутқ, монологик нутқ каби турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |