Сўзнинг коммуникатив вазифаси- Сўзнинг фикр (хабар) ифодалаш вазифаси бўлиб хизмат қилиши.
Сўзнинг нутқий алоқа вазифаси- Сўзнинг фикр ифодалаш , хабар вазифаси
Тагмаъно - йигиқ вербал шакл воситасида баён қилинган яширин коммуникатив ният.
Топика - кашф этиш манбалари. Фикр алмашувда қўлланадиган исботлаш санъати.
Трактат [лот.traktatus - муҳокама қилиш, кўриб чиқиш] – муҳокама шаклидаги илмий баён (кўпинча баҳсга асосланган), унда муҳокама предметига қандай ёндашув мақсади қўйилади.
Тўғрилик - нутқда тилнинг грамматик ва лексик меъёрларига риоя қилиш; нутқ олдига қўйиладиган энг муҳим талаблардан бири.
Фатик акт - товуш бирикмалари ва сўзларни маoлум грамматик қоидалар ёрдамида талаффуз этиш.
Фонетик акт - сўзловчи учун маълум товушлар талаффузи.
Фонопрагматика - айнан фонетик прагматика, фонетик воситалар ёрдамида баён қилинган нутқий жараённи тадқиқ этади.
Эксплицит ифода - шаклан ва мазмунан ошкора ифода.
Экспозитив акт - матн воситасида берилган хабар.
Эвфемизм [юн.eyphemeo - яхши гапираман] – бирор сабабга кўра, қўлланиши ноқулай бўлган сўз, ибора ўрнига бошқа сўз ёки ибора қўллаш.
Экстравагантлик [фр.extravagant] – ғайриоддийлик, ҳамма қабул қилган меъёрларга тўғри келмаганлик.
Эллипсис [юн.ellepsis-тушириб қолдириш] – нутқнинг синтактик фигураларидан бири. Контекст орқали англаб олиниши осон бўлган бирор сўз ёки жумланинг атайлаб тушириб қолдирилиши.
Элогуенс [лот.eloguens] – чиройли нутқ эгаси.
Элокуенция [лот.elogyentia] – ширинсўзлик, суҳандонлик.
Эмоционал дарак гап – Маълум бир факт ҳақида хабар билан бирга сўзловчининг эмоционал муносабатларини ( ҳурсандлик, қўрқинч...) ифодаловчи гаплар.
Эмоционал нутқ- Турли эмоцияларни ифодалаш хусусиятига эга бўлган нутқ.
Энкомия - проза орқали мақтов ифодаланган нутқ.
Эристика [юн.eristikos - баҳслашувчи] – баҳс, мунозара олиб бориш санъати.
Do'stlaringiz bilan baham: |