«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Лингвистик белгининг тил сатҳлариаро муносабати
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тил таълими ва прагмалингвистика
- Маъруза мавзуларининг соатларда тақсимоти
- Маъруза мавзулари Соати
- Амалий машғулот мавзулари Cоати
- Семинар мавзулари Соати
- Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Лингвистик белгининг тил сатҳлариаро муносабати
(4 соат) Фонопрагматик талқин лингвопрагматиканинг бошланғич мезони.Лексопрагматика хусусида.Олмош ва атоқли отларнинг прагмасемантик табиати. Кишилик олмошларига хос прагматик белгилар. Морфопрагматика ва прагмасинтактик талқин.Лингвистик прагматиканинг семантика ва стилистика билан муносабати. Тил таълими ва прагмалингвистика (2 соат) Она тили таълимининг бош мақсади. Она тилидан амалий фойдаланиш самарадорлиги вазифаси. Тил қурилиши ва тил таълими. Тил имконияти ва тил таълими. Тил фаолият самарасини таъминловчи куч сифатида.Ўзбек тилшунослигида прагмалингвистиканинг ўрганилиши. Маъруза мавзуларининг соатларда тақсимоти
Амалий машғулот мавзуларининг соатларда тақсимоти
Семинар машғулотлари мавзуларининг соатларда тақсимоти
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. «Прагмалингвистика» фанини ўрганувчи магистрлар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётдаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар(РРТ) тайёрлайдилар.Магистр талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади. дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан мавзуларини ўрганиш; тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; компъютер технологиялари тизимлари билан ишлаш; махсус адабиётлар бўйича реферат ва конспектлар тайёрлаш; ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган адабиётлар, монография ва илмий тўпламларни чуқур ўрганиш; интерактив ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш; масофавий таълимни ташкил этишда қатнашиш. Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари: Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романи(муншаот) тилига прагматик тавсиф. Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” романи (муншаот)тилига прагматик тавсиф. Абдулла Қаҳҳор “Ўғри” ҳикоясининг прагматик таҳлили. Абдулла Қаҳҳор “Бемор” ҳикоясининг прагматик таҳлили. Абдулла Қаҳҳор “Анор” ҳикоясининг прагматик таҳлили. Тоҳир Малик “Шайтанат” романидан олинган парчанинг прагматик таҳлили. Одил Ёқубов “Оқ қушлар, оппоқ қушлар” романининг прагматик таҳлили. Саид Аҳмад “Собиқ” ҳикоясининг прагматик таҳлили. Луқмон Бўрихон танланган ҳикоясининг прагматик таҳлили. Саломат Вафо ҳикоясининг прагматик таҳлили. Зулфия Қуролбой қизи ҳикоясининг прагматик таҳлили. Шукур Холмирзаев ҳикоясининг прагматик таҳлили. Улуғбек Ҳамдам ҳикоясининг прагматик таҳлили. Норасмий жонли сўзлашув нутқининг дискурсив таҳлили. Расмий мулоқот нутқининг дискурсив таҳлили. Устоз ва шогирд намунавий мулоқотининг прагматик таҳлили. Шифокор ва бемор намунавий мулоқотнинг прагматик таҳлили. Сотувчи ва харидор намунавий мулоқотининг прагматик таҳлили. Изоҳ: Ишчи дастурни шакллантириш жараёнида мустақил таълим соатлари ҳажмига мос ҳолда белгилаш тавсия этилади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling