РОБИЯ
– Эй, Худойим, яқинда туғиладиган укам ҳам қиз бўлишини хоҳлардим. Ўшанда биз бувижоним билан бирга яшардик…
ИЗҲОР
– Сиз нега мени севишингизни ҳеч айтмайсиз, дил изҳор қилмайсиз? Буни онда-сонда айтиб туриш шунчалик қийинми?
– Яхши, айтаман. Унда яна кўп нарсаларни айтиб юришимга тўғри келади: қуёш нур сочади, юлдузлар кечаси кўринади, қишдан сўнг баҳор келади…
ҲАВАС
– Биласизми, сизлар дунёдаги энг бахтли кишиларсиз! Одамлар нима дейишса ҳам, сиз ҳақингизда қандай ўйга боришса ҳам, эътибор берманг. Кўпчилик ўзларининг бўғизларигача етган муаммолари сизларда битта ҳам йўқ эканини кўролмаганлари сабаб буни тан олмайдилар. Лекин сиз менга ишонинг, чунки сизларга ҳатто менинг ҳам ҳавасим келади! Биз орзуларимиз ортида йилларни ўтказиб юборамиз. Сизларда эса орзу ва унинг рўёби – бир қадам. Нақадар бахтлисиз! Қанийди буни мен билаётганчалик билсангиз…
Майли, дори ичадиган вақтингиз бўлди. Фақат бу сафар тил тагига яширишлар бўлмасин!
НЕГА ЙИҒЛАЙСАН?
– Ахир, болам, бу қанақаси?! Тўрт мучанг соғ бўлса! Тенгдошларингдан ҳеч бир каминг йўқ… Емай едириб, киймай кийдирсак, топганимизни сеники десак… Шундоқ экан, яна нега йиғлайсан, етим қўзим?..
ҚАРЗ
– Дада, эсингиздами бундан тўрт ярим ой бурун – синглимникидаги тўй олдидан мендан 350 минг олган эдингиз?
– Ҳа-я, албатта, ҳозир…
– Йўқ-йўқ, бу нима қилганингиз? Уни талаб қилаётганим йўқ. Отага берилган пулни ҳам сўраларканми? Аммо бу нарса фарзанднинг гарданида қолиб кетмаслиги керак! Ўтган ойда сиздан қанча олгандим?
– Қайдам?.. Эсимда йўқ…
ORFOGRAFIYA VA PUNKTUATSIYA
15-AMALIY MASHG‘ULOT
Mavzu: Ayrim munozarali qoidalar bo‘yicha bahs uyushtirish.
TA’LIM BERISH TEXNOLOGIYASI
Mashg‘ulot vaqti – 2 soat
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |