Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарихий-сиёсий усул
- Функционал усул
Мантиқий (логик) усул – бу норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мантиқ фанининг қоидалари асосида шарҳлашдир. Мантиқий шарҳлаш грамматик шарҳлашдан фарқли равишда қонун ва нормадаги сўзларнинг том маъносини аниқлашга эмас балки, қонуншунос ифодалаб бермоқчи бўлган ва аниқ сўз шаклида кўрсатиб қўйилмаган қоиданинг моҳиятини аниқлашга хизмат қилади. Мантиқий шарҳлаш орқали қонуннинг икки хил талқин қилиниши келиб чиқади. Уларнинг биринчиси, қонуннинг асл моҳияти бўлса, иккинчиси, мантиқий шарҳлаш орқали аниқланган моҳияти. Мантиқий шарҳлаш услубини фақат биттагина қонунни шарҳлаш учунгина эмас, балки қонунлар тизимини шарҳлаш ва у орқали маълум бир хулосага келиш учун ҳам қўллаш мумкин.
Тарихий-сиёсий усул – ҳуқуқ нормасини қабул килиш жараёнидаги муайян тарихий ва сиёсий шарт-шароитларни таҳлил қилиш ёрдамида шарҳлаш. Бу норматив ҳужжатни қабул қилиш мақсадини, унинг вужудга келишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятини ва жойи, вақти ва норматив ҳужжатни қўллаш амалиётини аниқлаб олишни тақозо этади. “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари учун тарихий-сиёсий шарҳлаш жуда муҳим. Чунки айнан шу фаолият давлат манфаатлари ва уларни ҳимоя қилиш билан узвий боғлиқ. Шунинг учун ҳам қонунчиликнинг сиёсий мақсадини тушуниш, унинг тарихини билиш ишнинг сифатли ва бир мақсадга қаратилган бўлишига ёрдам беради”1. Функционал усул – ҳуқуқ нормаси тадбиқ этиладиган шарт-шароит ва омилларга асосланиб қилинадиган шарҳлаш. Муайян ҳолатларда ҳуқуқ нормасининг мазмунини аниқлаш учун фақат унинг расмий таҳлили ва уни амалга оширишнинг умумий шартларини эътиборга олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунда шарҳловчи норма амалга ошириладиган шарт-шароитлар ва омилларни ҳам ҳисобга олиши лозим бўлади. Энг аввало, бу баҳо берувчи деб номланадиган атамалар (“узрли сабаблар”, “жиддий зарар”, “катта зиён”, “охирги зарурат”)га тааллуқли. Жойи, вақти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, бир хил ҳолатлар узрли ёки узрсиз деб, жиддий ёки енгил деб эътироф этилиши мумкин ва ҳоказо. Баъзи ҳолатларда ҳуқуқ ижодкори муайян шароитларни ҳисобга олиш вазифасини юклайди, яъни функционал шарҳлашга мурожаат этишга мажбур қилади. Жумладан, маънавий зарар ҳажмини белгилашда адолат ва оқиллик талаблари, шунингдек, маънавий зарар келтирган далилий ҳолатлар эътиборга олиниши лозим. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling