Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Тегишли адабиётлар ва мавжуд амалиётни таҳлил қилиш орқали юридик коллизияларни бартараф этишнинг қуйидаги услубларини кўрсатиб ўтиш жоиз


Download 0.96 Mb.
bet99/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Тегишли адабиётлар ва мавжуд амалиётни таҳлил қилиш орқали юридик коллизияларни бартараф этишнинг қуйидаги услубларини кўрсатиб ўтиш жоиз:

    • зиддиятли ҳужжатлар ўрнига янги норматив актни қабул қилиш;

    • зиддиятли ҳужжатлардан биттасини бекор қилиш;

    • жорий ҳужжатга ўзгартириш ва аниқлик киритиш;

    • коллизион норма ва тамойилларни ишлаб чиқиш;

    • коллизион ҳолатларда юзага келадиган баҳсларни кўриб чиқишнинг суд тартибини ўрнатиш (Конституциявий, ҳакамлик, хўжалик ва бошқа судлар);

    • ҳуқуқ нормалари ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш мақсадида мазкур нормаларни суд томонидан шарҳланиши;

    • ҳуқуқ нормаларини уйғунлаштириш ва қонунчиликни тизимлаштириш;

    • тегишли зиддиятли ҳужжат юзасидан суд ёки маъмурий тартибда шикоят қилиш;

    • келишув ва муросага келтирувчи тартибларни жорий этиш;

    • тегишли ҳуқуқ субъектларининг қатъий конституциявий-қонуний ҳамда белгилаб қўйилган ваколатлар доирасида фаолият юритишини таъминлаш;

    • қабул қилинаётган ҳужжатларни олдиндан манфаатдор томонлар билан келишиш ва юридик экспертизадан ўтказиш;

    • ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари томонидан ўзлари қабул қилган ҳужжатларни вақти-вақти билан инвентаризация қилиб бориш;

    • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб бориш;

    • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган конфликтли ҳолатларни олдиндан кўра олиш кўникмаларини шакллантириш ва бошқалар.

91.ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ШАРҲЛАШ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ва тушунтиришга йўналтирилган (қаратилган) фаолият.
Шарҳлашмуайян фаолият, жараён (ақлий-иродавий, ташкилий) бўлиб, у муайян муддатда амалга ошади. У ўз ичига иккита мустақил жиҳатни, яъни англаб олиш (ўзи учун) ва тушунтириш (бошқалар учун)ни қамраб олади.
Шарҳлашнинг бошқа турларидан фарқли равишда ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш махсус фаолият бўлиб, у қуйидаги бир қатор жиҳатлар билан тавсифланади:
биринчидан, мазкур фаолият натижасида ҳар қандай ёзма манбаларнинг эмас, балки ҳуқуқий ҳужжатларнинг, яъни ҳуқуқ нормаларининг мазмун моҳияти шарҳланади;
иккинчидан, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ўз олдига ҳуқуқий кўрсатмаларни тадбиқ этишни мақсад қилиб қўйган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурий шарти сифатида майдонга чиқади;
учинчидан, қонунда белгиланган ҳолларда мазкур фаолият ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади;
тўртинчидан, шарҳлаш натижалари, агар уларга мажбурийлик туси бериладиган бўлса, махсус ҳуқуқий (шарҳлаш) ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling