Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet97/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқдаги бўшлиқ – бу тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда ҳуқуқ нормалари билан қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлигидир. Ҳуқуқдаги бўшлиқни тўлдириш усуллари: янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш; ҳуқуқ ёки қонун аналогиясини қўллаш.
Ўзбекистон Республикасида ҳам қонун ҳужжатларида бўшлиқ мавжуд бўлса қонун ёки ҳуқуқ аналогияси қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда одиллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.


89. ҲУҚУҚ АНАЛОГИЯСИ ВА ҚОНУН АНАЛОГИЯСИ


Ҳуқуқ аналогияси – бу муайян иш (муносабат)ни ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва маъносидан келиб чиқишига асосланиб кўриб чиқиш ва ечиш.
Қонун аналогияси – бу ўз аҳамияти ва ҳаракатларига кўра ўхшаш бўлган ижтимоий муносабатларни (ўзини эмас) тартибга солишга мўлжалланган муайян юридик ишни ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этиш (ечиш).
Қонун аналогиясини қўллаш ҳам ҳуқуқ аналогиясини қўллаш ҳам унинг тўғри қўлланилишини таъминловчи бир қатор талабларга риоя қилинишини кўзда тутади. Ушбу талаблар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
биринчидан, муайян ҳаётий вазият ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши ва уни ҳуқуқий ҳал этиш талаб қилиниши;
иккинчидан, қонунчиликда бундай муносабатларни (вазиятларни) тартибга солувчи муайян ҳуқуқий норма мавжуд бўлмаслиги;
учинчидан, қонунчиликдан шунга ўхшаш вазиятларни тартибга солувчи нормаларни қидириб топиш ва шу асосда ишни хал этиш (қонун аналогияси), агар бундай норма мавжуд бўлмаса ҳуқуқнинг умумий тамойилларига асосланган ҳолда (ҳуқуқ аналогияси) ишни ҳал этиш;
тўртинчидан, иш бўйича чиқарилган қарорда мазкур вазият бўйича қонун ёки ҳуқуқ аналогиясининг қўлланилиши юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling