Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚДАГИ ПРЕЗУМПЦИЯЛАР ВА


Download 0.96 Mb.
bet93/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

82. ҲУҚУҚДАГИ ПРЕЗУМПЦИЯЛАР ВА
ФИКЦИЯЛАР


Ҳуқуқий презумпция – ­­­­­­­­­­назарда тутилаётган ва мавжуд бўлган фактлар орасидаги алоқаларга асосланган ҳолда муайян фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги фараз.
Презумпция – акси тасдиқланмагунча бирор далилни юридик жиҳатдан тўғри, деб ҳисоблаш. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилаётга­нида, яъни кишилар хатти-ҳаракатларида рўёбга чиқаётганида моддийликка кўчади. Бироқ расмий ҳуқуқий талабнинг бажарилиши фақат бажарувчи то­монидан унинг мазмуни тушунилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Ҳуқуқ, ҳуқуқий тартибга солиш учун қонунни билиш пре­зумпцияси – ҳуқуқ субъектлари, унинг эгалари ҳуқуқий кўрсатма, йўл-йўриқлар мазмунини “билишлари” (яъни англашлари, тушу­нишлари) тўғрисидаги тахминдир.
Презумпцияларни ҳуқуқий мустаҳкамланганлик фактига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • ­фактик, яъни қонунчиликда ўз ифодасини топмаган ва юридик аҳамиятга эга бўлмаган, лекин, муайян юридик ишларни амалга оширишда эътиборга олинадиган презумпциялар;

  • қонуний презумпциялар;

  • преюдиция, яъни, олдин муайян ишлар бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарорлари ёки ҳукми билан ўрнатилган фактик далиллар ва текширувларни ишни кўриб чиқаётган судлар томонидан тан олишнинг мажбурийлиги;

Презумпцияларни амал қилиш доирасига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Умумҳуқуқий. Масалан, ҳалоллик презумпцияси. Ушбу принци­пнинг чинакамига амалга оширилиши фақат умумий ҳуқуқий ма­даниятнинг ўсишигагина олиб келмай, балки бевосита самара берувчи, фойдали кучга айланади. Ижтимоий муносабатларда ишончлилик ҳолати, ҳалолликнинг барқарорлигига ишонч, одатда, турли-туман майда расмиятчиликларга сарф бўладиган кўплаб вақт ва кучни тежаб қолиш имконини беради.
2. Ҳуқуқ соҳаларига тегишли бўлган презумпциялар. Масалан, жиноят ҳуқуқида айбсизлик презумпцияси. Айбсизлик презумпцияси - гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling