Ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари:
ижтимоий субъектлар ўртасидагина юзага келадиган муайян алоқалар;
ҳуқуқ нормалари асосида юзага келади;
иродавий ҳарактерга эга (чунки муносабат юзага келиши учун камида битта томоннинг истаги талаб қилинади);
давлат томонидан қўриқланади ва таъминланади;
муайян предмет ёки ашёга нисбатан юзага келади ва шу асосда субъектлар ўзларига тегишли субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларни амалга оширадилар.
Ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:
ҳуқуқ тармоқларига кўра: конституциявий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, меҳнатга оид, оилавий ва б.;
мазмунига кўра: умумий тартибга солувчи, нисбий, қўриқловчи;
тарафларнинг аниқлик даражасига кўра: мутлоқ, регулятив;
мажбуриятлар характерига кўра: суст типдаги, фаол типдаги;
субъектларига кўра: умумий, муайян (конкрет);
таъсир этиш мақсадига кўра: статик, динамик;
генетик ва функционал алоқаларга кўра: моддий ва процессуал.
79. ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ АСОСЛАРИ
Ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим.
80. ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ТАРКИБИ: СУБЪЕКТ, ОБЪЕКТ, СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ ВА ЮРИДИК МАЖБУРИЯТЛАР
Ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари: ҳуқуқ объекти, ҳуқуқ субъекти, юридик фактлар (ҳаракат ва ҳодисалар), субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият.
Ҳуқуқий муносабат объекти – бу ҳуқуқий муносабат субъектлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қаратилган нарсалар, яъни ҳуқуқий муносабатлар нимага қаратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |