Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодификациялаш қуйидаги белгилари билан фарқ­ланади


Download 0.96 Mb.
bet88/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодификациялаш қуйидаги белгилари билан фарқ­ланади:
Биринчидан, кодификациялаш фаолияти билан фақат вако­латли ҳуқуқ ижодкорлиги органлари конституциявий ва бошқа қо­нуний ваколатлар асосида шуғулланади.
Иккинчидан, кодификациялаш натижасида олдин амалда бўлганларидан жиддий фарқланувчи нормаларни ўз ичига олган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат яратилади.
Учинчидан, кодификациялаштирилган ҳужжат йиғма ҳуж­жат ҳисобланади. Чунки, унда олдин турли ҳужжатларда акс этган, лекин ижтимоий муносабатларнинг маълум бир соҳасини тартибга солишга хизмат қилган нормалар бир жойга жамланади.
Тўртинчидан, кодификацияланган ҳужжат ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасида амал қилувчи ҳужжатлар орасида асосийси ҳисобланади.
Бешинчидан, кодификациялаш натижасида яратиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий муносабатларни узоқ вақт давомида тартибга солишга мўлжалланган. Улар ижтимоий ҳа­ётдаги эҳтимол тутилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, келажакда юзага келадиган янада такомиллашган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имкониятига эга бўлади.
Кодификацияланган ҳужжатлар ўз мазмуни ва номига кўра уч асосий турга бўлинади:

  1. Қонун асослари – бу ҳуқуқнинг муайян соҳаси ёхуд давлат бошқаруви муайян доирасининг муҳим қоидаларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Кодификациялашнинг бундай шакли федератив ёки иттифоқ давлатларида қўлланилади (шу маънода Собиқ Иттифоқ ва иттифоқдош республикалар қонунлари асосларини эсланг).

  2. Кодекс – ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларида амал қилувчи ҳамда ҳуқуқий тизимнинг барқарорлилигини талаб этувчи кодифика­циялашган ҳужжатларнинг энг кенг тарқалган туридир (Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва ҳоказо­лар).

  3. Устав, Низом – булар нафақат қонунчилик ҳокимияти органи, балки бошқа ҳуқуқ ижодкорлиги органлари томонидан (масалан, Президент ёки Ҳуку­мат томонидан) ҳам чиқариладиган махсус амал қилувчи кодифика­циялашган ҳужжатлардир: Умумқўшин уставлари, Темир йўл ус­тави ва бошқалар кодификацияланган ҳужжатлар қаторига ки­ради.

Инкорпорация (лот. Incorporatio) – тизимлаштиришнинг бир тури бўлиб, бунда, кодификациядан фарқли ўлароқ, амалдаги қонунлар, фармонлар, ҳукумат қарорлари, фармойишлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларнинг мазмунига бирон-бир ўзгариш киритилмасдан, улар хронологик, алифбо, мавзу бўйича ёки ўзгача тартибда (масалан, ҳуқуқ соҳалари бўйича) тизимга солиб нашр қилинади. Қонунларни инкорпорация қилиш орқали тизимлаштириш деярли барча давлатларда амалга оширилади. Улар кўп жилдли шаклда нашр этилиб, қонунларнинг чиқарилган вақтига қараб (хронологик), алфавит тартибида ва бошқа сифат ҳамда белгиларига қараб жойлаштирилади.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб чиқарилган қонунлар “Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари” деган кўп жилдли хронологик тўплам сифатида нашр этиб келинмоқда. Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”да муайян муддат давомида қабул қилинган норматив ҳужжатлар инкорпорация шаклида тизимлаштириб борилади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling