Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ЮРИДИК КОЛЛИЗИЯЛАР ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ


Download 0.96 Mb.
bet98/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

90. ЮРИДИК КОЛЛИЗИЯЛАР ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ


Юридик коллизиялар – бу муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив –ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва зиддиятлардир.
Юридик коллизиялар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • ҳуқуқни тушунишда турли хил ёндашувлар ва қарашларнинг мавжудлигида;

  • миллий ҳуқуқ тизими доирасидаги норма ва ҳужжатларнинг тўқнашувида;

  • ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан;

  • миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида юзага келади;

Юридик коллизияларнинг белгилари:

  • жамият ижтимоий ривожланишида объектив тарзда юзага келадиган қарама-қаршилик ва зиддиятлар билан боғлиқ;

  • ўзининг формал характерга эгалиги;

  • муайян турдаги ижтимоий муносабатларнинг бир қатор ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ҳолдагина юзага келиши;

  • ҳуқуқ субъектларининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши ва бошқаларда.

Юридик коллизиялар келиб чиқишига қуйидаги омилларни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин:
Биринчидан, объектив, яъни ижтимоий муносабатларнинг доимий тарзда ривожланиб ва ўзгариб бориши натижасида юзага келади. Бунда ҳуқуқ ижодкори доим ҳам тегишли ўзгаришларга мос равишда ҳуқуқ нормаларини шакллантириб боришга улгурмаслиги мумкин.
Иккинчидан, субъектив: етарли тарзда ҳуқуқий маданият, демократик анъаналар ва тажрибанинг мавжуд эмаслигида; қонун ва бошқа норматив ҳужжатларнинг сифат даражасининг пастлигида; ҳуқуқдаги бўшлиқларнинг мавжудлигида; ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнининг лозим даражада мувофиқлашмаганлигида; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қатъий ва тўлиқ тизимлаштирилмаганлигида; тегишли давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятидаги камчиликлар; бюрократизм ва бошқа омилларда юзага келиши мумкин.
Юридик коллизияларнинг қуйидаги: Конституция ва бошқа ҳужжатлар; қонунлар ва қонуности ҳужжатлари; бир орган томонидан қабул қилинган турли ҳужжатлар; турли хил органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда умумий ва махсус ҳужжатлар ўртасида юзага келадиган турларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling