Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


РАСМИЙ ВА НОРАСМИЙ ШАРҲЛАШ


Download 0.96 Mb.
bet100/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

92. РАСМИЙ ВА НОРАСМИЙ ШАРҲЛАШ

Давлат органлари, нодавлат тузилмалари ва алоҳида шахсларнинг ҳуқуқ нормаларини тушунтиришга қаратилган фаолияти шарҳлаш жараёнининг иккинчи томони бўлиб ҳисобланади. Тушунтириш натижасида келиб чиқадиган юридик оқибатларга кўра, уларни расмий ва норасмий шарҳлашга ажратиш мумкин.


Расмий шарҳлаш ваколатли субъектлар, яъни давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади, у махсус ҳужжатлар билан мустаҳкамланади ва ҳуқуқ субъектлари учун мажбурий характерга эга бўлади. Шарҳлашнинг бундай тури юридик аҳмиятга эга бўлади ва тегишли ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради. Мазкур шарҳлаш ўз навбатида ҳуқуқни амалга оширувчиларни ҳуқуқ нормаларини бир хил маънода тушуниш ва айнан қўллашга йўналтиради.
Норасмий шарҳлаш ўз вазифасига кўра, бевосита ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ваколатига эга бўлмаган субъектлар томонидан амалга оширилади. Бундай субъектлар сифатида нодавлат ташкилотлари, илмий муассасалар, олимлар, амалиёт ходимларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар ҳуқуқ нормаларини тушунтиришни тавсия ва маслаҳат бериш каби шаклларда амалга оширадилар. Тушунтиришнинг бундай тури юридик жиҳатдан мажбурий аҳамиятга эга бўлмайди.
Норасмий шарҳлашнинг илмий (доктринал), малакали (профессионал), ва оддий кўринишлари мавжуд.
Илмий (доктринал) шарҳлашбу ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар, олимлар томонидан амалга ошириладиган ва илмий аҳамиятга эга бўлган норасмий шарҳлаш тури. Назарий (доктринал) шарҳлаш ҳуқуқ соҳаси мутахассислари томонидан амалга оширилади ва илмий хусусиятга эга бўлади. Бу­лар – ҳуқуқшунос олимларнинг мақолалари, монографиялари ва аҳоли олдидаги оғзаки чиқишларидир. Бундай тушунтиришларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг ишончлилиги, илмий ёндашувларга асосланганлиги ва шарҳ эгаси бўлган шахс обрўсидадир. Амали­ётчи-юристлар учун мажбурий бўлмаганига қарамай, бундай ту­шунтиришлар, барибир, ҳуқуқий нормаларни тушуниш ва қўллашда бир хилликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling