Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet34/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

29. СИЁСИЙ РЕЖИМ


Сиёсий (давлат) режим(и) – бу сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир.
Сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда қандай рол ўйнайдилар, деган саволларга жавоб беради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлатчиликнинг кўп асрлик тарихида маълум бўлган сиёсий режимнинг бир қатор турларини ажратиб кўрсатади. Барча сиёсий режимлар биринчи навбатда икки хил кўринишдаги, яъни демократик ва нодемократик турларга бўлинади.
Демократик режим. Давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазкур турига қуйидаги белгилар хос:

  • иқтисодий фаолият соҳасида шахснинг эркинлиги;

  • давлат ҳокимияти фаолиятига халқ томонидан тўғридан-тўғри таъсир қилишнинг самарали механизмларининг мавжудлиги;

  • жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар юзасидан қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши;

  • шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланганлиги;

  • шахснинг қонунсизлик ва ҳокимиятнинг ҳар хил суистеъмол қилишликларидан ҳимояланганлиги;

  • ошкоралик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва улар фаолиятининг цензурадан холи эканлиги;

  • барча давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқийлик тамойилига асосланиши;

  • ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги ва бошқалар.

Демократик режимнинг қуйидаги турлари мавжуд: ­­социал - демократик (тенглик, давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган шахсларга нисбатан кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши ва бошқалар); либерал - демократик (эркинлик, биродарлик, тенглик каби умуминсоний қадриятларнинг таъминланиши билан бирга, давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқалар)
Нодемократик сиёсий режим. Давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазкур турига қуйидаги белгилар хос:

  • ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари устидан давлатнинг тўла назорати ўрнатилганлиги;

  • фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг амалда тадбиқ этилмаслиги ва етарли даражада кафолатланмаганлиги;

  • ягона партия диктатурасининг ўрнатилганлиги;

  • ҳокимиятнинг қатъий марказлашганлиги ҳамда давлат бошлиғи шахсининг ҳаддан ташқари улуғланиши;

  • жамоат ташкилотлари фаолиятининг давлат томонидан қатъий назорат остига олиниши;

  • давлат ҳокимиятини амалга оширишда ҳуқуқийлик тамойилига амал қилинмаслиги;

  • фуқаролар ва ижтимоий-сиёсий кучларнинг расмий мафкурага мос келмайдиган диний, сиёсий ва бошка қарашлар учун таъқиб остига олиниши;

  • оммавий ахборот воситалари устидан тўла назоратнинг ўрнатилиши, цензуранинг мавжудлиги ва бошқалар.

Нодемократик режимнинг тоталитар, фаши­стик ва автократик каби турлари мавжуд. Автократик режимга жамоа автократияси ва ягона шахс автократияси киради. Жамоа автократияси ўз навбатида аристократия ва олигар­хия, деб ном олган бошқарув шаклларига бўлинади. Ягона шахс автократияси деспотия, мустабидлик, шахсий ҳокимият шаклларига эга. Юқоридагилар билан бирга, тегишли адабиётларда нодемократик режимнинг фашистик, ҳарбий хунта, ирқчилик шакллари ҳам кўрсатиб ўтилади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling