Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Унитар давлатга хос белгилар


Download 0.96 Mb.
bet33/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Унитар давлатга хос белгилар:

Федератив тузилишга эга бўлган давлат - бу мустақил бўлган бир неча давлат тузилмаларининг ихтиёрий асосда бирлашган ягона иттифоқи. Федератив давлатнинг миллий (Собиқ Иттифоқ, муайян даражада Россия Федерацияси) ва ҳудудий (АҚШ, Мексика, Ҳиндистон) шакллари мавжуд.
Федератив давлатнинг умумий белгилари:

  • федерация ҳудуди унинг алоҳида субъектларидан – штатлар, кантонлар, республикалар, ўлкалар ва бошқа ҳудудлардан иборат бўлади;

  • федерация ва унинг субъектлари ваколатлари доираси иттифоқ шартномасида, конституциясида, ўзаро ваколатларни чегаралаш тўғрисидаги икки томонлама шартномаларда белгилаб қўйилган бўлади;

  • федерация субъектлари ўзларининг конституциялари ва қонунчилик тизимига, олий қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятлари тизимига эга бўлади;

  • федератив давлатда иттифоқ фуқаролиги билан бир қаторда субъектларнинг ҳам фуқаролиги бўлиши мумкин;

  • федератив давлат парламенти асосан икки палатали бўлиб, юқори палата асосан федерация субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилади;

  • ташқи сиёсат, қуролли кучларга ягона қўмондонлик, мудофаа, молия, солиқ тизимларига раҳбарликни асосан федерал давлат органлари амалга оширади.

Конфедерация – бу сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда муайян мақсадларга эришиш учун ташкил қилинадиган давлатларнинг муваққат иттифоқи.
Конфедерациянинг белгилари:

  • конфедерация суверенитетга эга бўлмайди, чунки ушбу тузилма тўла ички ва ташқи суверенитетга эга бўлган мустақил давлатларнинг иттифоқидир;

  • конфедерацияда марказий давлат аппарати ва ягона қонунчилик тизими мавжуд бўлмайди;

  • конфедерация доирасида у ёки бу муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида иттифоқ органлари ташкил этилиши мумкин;

  • конфедерацияга бирлашган давлатларнинг ўз фуқаролиги сақланиб қолинади, лекин бу давлатларнинг фуқаролари конфедерация ҳудудида эркин ҳаракатланиш (виза ва бошқа расмиятчиликларсиз) ҳуқуқига эга бўладилар;

  • конфедерацияда ягона солиқ тизими, бюджет ва армия мавжуд бўлмайди, лекин конфедерация субъектлари муайян муддатга ягона пул тизими, божхона қоидалари, давлатлараро кредит сиёсати, конфедерация мақсадлари учун бюджет тизимини ташкил қилишлари мумкин;

  • конфедератив давлатлар узоқ муддатга сақланиб қолмайди, бунда улар кейинчалик федерацияга айланиши ёки умуман тарқалиб кетиши мумкин.




Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling